Эфиоплар, итиоплар, итоплар (юн. анхиопз — қуёшда қорайган), ҳабашлар — 1) қадимда — Мисрдан жанубда, Нубия ва ҳозирги Эфиопия ҳудудида яшаган аҳоли номи; 2) Эфиопия аҳолисининг умумий номланиши. Умумий сони 52 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Амхара тилилй. сўзлашади. Диндорлари — христианлар, сунний мусулмонлар; бир қисми иудаизмт эътиқод қилади. Милоддан аввалги 1-минг йилликда Жанубий Арабистондан Эфиопияга айрим араб қабилалари бир неча марта кўчиб келиб кушит тилларит сўзлашувчи маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган. Эфиопларнинг асосий этник компонентини амхара, гураге, қисман галла, тиграйлар, Эфиопиянинг марказий қисмида эса агау, каффа, уоламо ва бошқалар халқлар ташкил қилади. Ушбу халқлар негизида эфиоп миллатининг шаклланиш жараёни бормоқда. Асосий машғулоти — деҳқончилик, чорвачилик.