Ҳабибуллохон (1872-йил 3-июн, Самарқанд – 1919-йил 20-феврал, Жалолобод яқинида Афғонистон) – Афғонистон амири (1901-йилдан). Ҳокимиятининг дастлабки даврида ватанпарвар кучлар таъсирида ислоҳотлар ўтказишга (марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни ривожлантириш, дунёвий таълимни жорий қилиш ва бошқалар), мамлакатни Англиядан қарамлигини заифлаштиришга ҳаракат қилган. Биринчи жаҳон уруши йилларида Германиянинг гижгижлашига қарамай Ҳабибуллохон бетарафлик сиёсатини тутган.

Ҳабибуллохон
Афғон амири
Мансаб даври
1901-йил 01-октябр – 1919-йил 20-феврал
Ўтмишдоши Абдураҳмон
Вориси Насруллахон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 3-июн 1872-йил
Самарқанд
Бухоро амирлиги[1][2]
Вафоти 20-феврал 1919-йил(1919-02-20)
(46 ёшда)
Калагош, Лағмон вилояти, Афғонистон
Фуқаролиги Афғонистон амирлиги
Ота-онаси

Ҳаётининг дастлабки даври

Ҳабибуллохон амир Абдураҳмоннинг тўнғич ўғли бўлиб, 1871-йилда Бухоро амирлигининг Самарқанд шаҳрида туғилган. Унинг укаси Насруллахон 1874-йил 7-декабрда туғилган.

Ҳукмронлиги

Ҳабибуллохон нисбатан ислоҳотчи ҳукмдор бўлиб, ўз мамлакатини модернизация қилишга уринган. Ҳукмронлиги даврида Афғонистонга замонавий тиббиёт ва бошқа технологияларни олиб кириш устида ишлаган. Отаси томонидан сургунга мажбурланган кўплаб инсонлар Ҳабибуллохон фармонига биноан умумий амнистия билан Афғонистонга қайтарилган[3]. 1903-йилда Ҳабибуллохон Ҳабибия мактаби ҳамда ҳарбий академияга асос солган. Шунингдек, у ўз мамлакатида илғор ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилди. Турли ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказган ва кўплаб энг оғир жиноий жазоларни бекор қилган. Унинг бош маслаҳатчиларидан бири Абдул Латиф 1903-йилда муртадликда айбланиб, Кобулда тошбўрон қилиниб, ўлимга ҳукм қилинган. Бошқа ислоҳотлар орасида отаси томонидан ўрнатилган ички разведка ташкилотининг демонтаж қилиниши ҳам бор эди. Миҳтарламдаги Қалъайи Сараж амир томонидан қурилган. 1905-йил амир Абдураҳмон томонидан имзоланган инглиз-афғон битимини тан олган[4][5].

Хост исёни

1912-йилнинг май ойида Хост қўзғолони бўлиб ўтди. Қўзғолон раҳбари афғон тахтига рақиб бўлган Жаҳандадхон бошчилигидаги исёнчилар эди. Ҳабибуллохон фаолиятидаги илк йирик қаршиликка дуч келди[6]. Бу қўзғолон ўша йилнинг август ойида Афғонистон ҳукумати томонидан қўзғолончиларга имтиёзлар берилганда тугади[7].

Биринчи жаҳон уруши

Усмонлилар империяси султони ва Германия ҳарбий миссияси (Нидермаер-Ҳентиг экспедицияси) Афғонистонни ўз томонига қўшишга қаратилган қаттиқ саъй-ҳаракатларига қарамай, Биринчи жаҳон урушида Ҳабибуллохон мамлакатнинг бетарафлигини сақлаб қолди. У, шунингдек, Британия Ҳиндистони билан кескинликни сезиларли даражада пасайтирди, 1905-йилда дўстлик шартномасини имзолади ва 1907-йилда расмий давлат ташрифи билан Ҳиндистонда бўлди. Англия ва ички реаксион кучлар тазйиқи остида 1919-йил ёш афғонларта қарши чиққан. Уларнинг кўпчилиги қамоққа олинган ва қатл этилган[8][9].

Вафоти

Ҳаётининг охирида инглизпараст сиёсат юргизиб, Афғонистонда озодлик ҳаракатининг ўсишига тўғаноқ бўлган. Ҳабибуллохон 1919-йил 20-февралда Лағмон вилоятининг Калагош шаҳрида ов пайтида ҳарбий офицер томонидан ўлдирилган[10][11]. Ҳабибуллохоннинг акаси Насруллоҳхон унинг ўрнига қисқа муддатга амир этиб тайинланган ва 1919-йилнинг 21-28-февраллари оралиғида бир ҳафта ҳокимиятни бошқарган. Ҳабибуллохоннинг учинчи ўғли Омонуллахон томонидан қамоққа олинган[12]. Бу учинчи инглиз-афғон урушидан бир неча ой олдин содир бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Вогелсанг, Тҳе Афгҳанс (2001, с. 270)
  2. ↑ „ҲҲ Сир Амир Ҳабибуллаҳ Кҳан“. Анcестрй (2003-йил 5-август). 2012-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  3. ↑ Пероз, Назир. Фрамеwорк фор а Фунcтионал ИТ Супплй ин Ҳигҳер Эдуcатион ин Афгҳанистан, 2009. ИСБН 9783643102256. 
  4. ↑ „Қалат ус-Сераж Палаcе, Меҳтарлам, Лагҳман. | АCКУ Имагес Сйстем“. аcкуимагес.пҳотошелтер.cом.
  5. ↑ „Сераж Cастле Ресторатион Cомплетед“ (эн). ТОЛОнеwс.
  6. ↑ Тҳе Энcйcлопаэдиа Британниcа: А Диcтионарй оф Арц, Сcиэнcес, Литературе & Генерал Информатион; тҳе Тҳреэ Неw Супплементарй Волумес Cонститутинг wитҳ тҳе Волумес оф тҳе Латест Стандард Эдитион, тҳе Тҳиртеэнтҳ Эдитион (эн). Энcйcлопаэдиа Британниcа, Cомпанй, Лимитед, 1926 — 46-бет. 
  7. ↑ Тҳе Британниcа Еар-Боок 1913: А Сурвей оф тҳе Wорлд'с Прогресс Синcе тҳе Cомплетион ин 1910 оф тҳе Энcйcлопæдиа Британниcа
  8. ↑ „Амир Ҳабибуллаҳ Кҳан: Афгҳан Реформер анд Фреэмасон“.
  9. ↑ МcМаҳон, Ҳенрй А (1939). Ан Аccоунт оф тҳе Энтрй оф Ҳ. М. Ҳабибуллаҳ Кҳан Амир оф Афгҳанистан инто Фреэмасонрй. Лондон, УК: Фавил Пресс, Лтд.
  10. ↑ Ислам анд Политиcс ин Афгҳанистан, Олесен, паге 101
  11. ↑ „6. Афгҳанистан (1919-пресент)“. 2014-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-сентябр.
  12. ↑ „Афгҳанистан 1919–1928: Соурcес ин тҳе Индиа Оффиcе Реcордс“. 2017-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-сентябр.

Ҳаволалар