Hadd
ҲАДД ("тўхтатиш", "чора кўриш") - Қур’он ва суннатга кўра, одоб-ахлоқ ва жамоат тартибига доир жиноятлари учун бериладиган жазолар: куфр, бузуқилик, сохта гувохлик, туҳмат қилиш, ичкиликбозлик, ичириб маст қилдириш, қиморбозлик, савдо қоидаларини бузиш, қаллоблик ва б. Ҳ. айрим шахсга нисбатан эмас, балки қонунга қарши содир этилган жиноятга нисбатан қўлланилгани учун томонларнинг келишуви ва авф этиш мумкин эмас ва албатта Ҳ. ижро этилмога шарт. Ҳ. фақат суднинг хукми билан берилади ва 40 дан 100 тагача қамчи ёки калтаклаш билан амалга оширилади, ундан ташқари ибратли жазо тури (та’зир) ҳам қўлланилиши мумкин. Жазо ўтаб бўлингач, албатта тавба ва каффорат тўланади. Қадимда Усмонийлар давридаги Туркияда Ҳ. йирик пул жаримаси тўлаш билан алмаштирилиши мумкин бўлган. Мана шу тартиб кўпгина ислом давлатлари қонунчилиги томонидан қабул қилинган.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири остида. ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ/«О’збекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2004/Зуҳриддин Ҳусниддинов таҳрири остида (Энсиклопедия) (О'збек тили), 2004 — 357-бет.