Hagar
Агар (ибронийча: הגר, Ҳожар, дарбадар аёл; юнонча: Άγαρ; лотинча: Агар; арабча: هاجر, Ҳажжар) — мисрлик, қул, Соранинг фарзандсизлиги давридаги хизматкори, Авраамнинг канизаги бўлиб, унга ўғли Исмоилни дунёга келтирган[1][2].
Авраамнинг Сорадан бўлган ўғли Ишоқ улғайгач, Агар Исмоил билан бирга Соранинг талаби билан Авраамнинг хонадонидан ҳайдаб чиқарилди[3].
Агар жанубга бориб, Араб чўлига жойлашди, у ерда Исмоил кейинчалик исмоилийлар (ўз номига кўра) ва агарийлар (онасининг исмига кўра) лақабли араб қабилаларининг асосчисига айланди. Анъанага кўра арабларнинг аждоди ҳисобланган Исмоилнинг онаси сифатида Агар араб ривоятларида муҳим ўрин тутади.
Араб адабиётида Агар ҳақидаги кўплаб ривоятлар сақланиб қолган, рассомлик санъатида Агар ва Исмоилнинг Иброҳим алайҳиссаломнинг хонадонидан қувиб чиқарилиши саҳнаси барча давр рассомлари томонидан қайта-қайта чизилган[4].
1909-йилда кашф этилган Агар астероиди (682) Агар шарафига номланган[5].
Қур’онда
Ислом ривоятларида Агар Ҳожар (арабча: هاجر) деб номланади. Худди Библия ҳикоясида бўлгани каби, Ҳожар Авраамнинг (Иброҳим пайғамбар) хотини ва унинг катта ўғли Измоилнинг (Исмоил) онаси. У Миср фир’авнининг қизи бўлган.
Сора Иброҳим билан бирга Бобилдан Мисрга етиб келганида, Миср фир’авни унга Ҳожарни беради ва у уни ўзига хизматкор қилиб олади. Сора узоқ вақт фарзанд кўрмайди ва шунинг учун ўзи Иброҳимга Ҳожарга уйланишни тавсия қилади. Ҳожар Иброҳимдан Исмоил ўғлини туғганидан кейин Сора чақалоққа ҳам, Ҳожарга ҳам ҳасад қилади. Шу сабабдан Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга она ва ўғилни Маккага олиб боришни ва у ерда қолдиришни буюрди. Иброҳим алайҳиссалом итоат қилиб, уларни сувсиз саҳрога олиб борди ва ўзи уйига қайтди. Орадан бироз вақт ўтгач, Ҳожарнинг суви тугаб, сув излашга мажбур бўлади. Шу пайт жажжи Исмоилнинг оёғи остидан булоқ пайдо бўлиб, у Замзам деб аталади.
Ҳожар ва Исмоил Замзам яқинида жойлашдилар ва бир мунча вақт ўтгач, Яманнинг Журҳумий қабиласи Макка ҳудудига яқинлашди. Улар Ҳожардан бу ерга жойлашиш учун рухсат сўрашди, у эса қолишга рухсат берди. Балоғат ёшига етган Исмоил журҳумий аёлга уйланиб, ундан 12 нафар ўғил кўрди. Ҳожар вафот этиб, Ҳижр ҳудудидаги Каъба яқинига дафн қилинди.
Кинодаги образ
- „Библия“ (Италия, АҚШ, 1966), режиссор Жон Хюстон. Агар ролида — Зоя Саллис
- „Авраам: имон қўриқчиси“ (АҚШ, Италия, Буюк Британия, 1994), режиссор Жозеф Саржент. Агар ролида — Каролина Роси
Манбалар
- ↑ 5 // Таргум Псеудо-Жонатҳан он Генесис
- ↑ 15 // Книга Бития (др.-эвр.)
- ↑ Агеэнко Ф. Л. Агар // Словар собственних имён русского язика. Ударениэ. Произношениэ. Словоизменениэ. — М.: Мир и Образованиэ; Оникс, 2010. — С. 58. — 880 с. — ИСБН 5-94666-588-Х, 978-5-94666-588-9.
- ↑ Лопухин А. П. Измаил, в Библии // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.
- ↑ Али-заде А. А. Хаджар // Исламский энсиклопедический словар. — М. : Ансар, 2007. — С. 827. — ИСБН 978-5-98443-025-8. (CC БЙ-СА 3.0)
Ҳаволалар
- Агар — статя из Электронной эврейской энсиклопедии
- Лопухин А. П. Агар // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.
- Али-заде А. А. Хаджар // Исламский энсиклопедический словар. — М. : Ансар, 2007. — С. 827. — ИСБН 978-5-98443-025-8. (CC БЙ-СА 3.0)