Hakam
Ҳакам (спортда) — спорт мусобақасини назорат қилувчи, унинг белгиланган қоидалар асосида ўтишини таъминловчи, қатнашчи спортчиларнинг натижаларини баҳоловчи, учра-шув пайтида юзага келадиган низоларни бартараф этувчи, умуман мусобақанинг аниқ меъёрлар асосида ўтишига масъул шахс. Ҳакамлар спорт турлари мусобақаларида бажарадиган вазифаларига қараб қуйидагича номланади: комиссар, назоратчи Ҳакам, бош Ҳакам, катта Ҳакам, иккинчи Ҳакам, ёрдамчи Ҳакам, дарвоза ортидаги Ҳакам, учрашув соф вақтини ҳисобловчи Ҳакам, тўр олдидаги Ҳакам, чизиқдаги Ҳакам, котиб Ҳакам ва ҳоказо Мусобақадан кейин тузилган Ҳакамлар қарори ташкилотчилар томонидан якуний хулоса учун қабул қилинади. Баъзи ҳолларда Ҳакамлар қаро-рига аниқлик киритиш учун электрон ускуна кўрсаткичлари, фототасвир ва видеоёзувлардан фойдаланилади. Ҳакамлар халқаро, миллий (республика), 1, ИИ ва ИИИ тоифаларга бўлинади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |