Ҳакам ИИ, ал-Мустансир биллоҳ (? — 976) — умавийларяан бўлган Қуртуба халифа,тги халифаси (961 йилдан). Отаси Абдураҳмон ИИИ нинг сиёсатини давом эттириб Испаниянинг христиан қиролликлари — Леон ва Наварра билан муваффақиятли кураш олиб борган; 966 йил уларни халифалик учун манфаатли бўлган сулҳ шартномаси тузишга мажбур қилган. Шу йили Ҳ. ИИ қўшини норманнлар ҳужумини даф қилган. Ҳ. ИИ мусулмон Испанияси маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, бу йўлдаги саъй-ҳаракати билан шуҳрат қозонган. Унинг ҳукмронлиги даврида ҚурТуба Ғарбий Европанинг энг йирик маданий марказига айланган.