Ҳакодате (函館市) (илгари Ҳакодади номи билан ёзилган) – Япониянинг Хоккайдо префектурасидаги Ошима субпрефектурасида жойлашган шаҳар ва порт. Ошима субпрефектурасининг пойтахти. 2011-йил 31-июл ҳолатига кўра, шаҳарнинг тахминий аҳолиси 279,851 кишидан иборат. 143,221 хонадон мавжуд. Аҳоли зичлиги эса 1 км2 га 412,83 киши тўғри келади. Умумий майдони 677,77 квадрат километр. Шаҳар Саппоро ва Асаҳикавадан кейин Хоккаидодаги учинчи ўринда туради.

Ҳакодате
Шаҳар
Skyline of Hakodate
Hakodate
Байроқ
Hakodate
Герб
41°46′07″Н 140°43′44″Э / 41.76861°Н 140.72889°Э / 41.76861; 140.72889
Мамлакат Япония
Ҳукумат
 • Ҳоким Жун Оизуми
Аҳолиси
 (Феврал, 2017)
264,845
Зичлиги 412 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+09:00ЖСТ
Hakodate xaritada
Hakodate
Ҳакодате

Тарихи

Ҳакодате Япониянинг ташқи савдо учун очилган илк шаҳарларидан биридир. Шаҳарнинг порти 1854-йилда Канагава конвенсияси натижасида ташқи савдо учун очилди ва Япония шимолидаги энг муҳим портлардан бирига айланди. Ҳакодате 1934-йилги Буюк Ҳакодате ёнғинидан олдин Хоккайдодаги энг катта шаҳар бо'лган.

Географияси

Ҳакодате тоғи дастлаб миллион йиллар олдин вулқон отилиши натижасида ҳосил бўлган орол эди. Томболонинг (оролни материкка туташтириб турувчи тор қумлоқ йўлак) намунаси бўлган бу ер милоддан аввалги 1000-йилликда шаклланган. Томболо собиқ Ҳакодате оролини шимолдаги асосий орол Хоккайдо билан боғлайди. Ҳакодате шаҳрининг асосий марказий ҳудуди томболо қумлоғи устида жойлашган[1].

Ҳакодате Камеда ярим оролининг марказида жойлашган. Шаҳар манзарасини Ҳакодате тоғи безаб туради. Тоғ чўққисига пиёда йўлакчаси, канат ёки машина орқали чиқиш мумкин. Ташриф буюрувчилар Ҳакодате тоғининг чўққисига саёҳат автобуси ва/ёки тўғридан-тўғри ЖР Ҳакодате станциясидан жўнайдиган автобусда боришлари мумкин[2]. Ҳакодате тоғи дам олаётган сигирга ўхшагани сабаб, маҳаллий аҳоли томонидан Гагюзан (Сигир тоғи) деб аталади.

Шаҳарда жойлашган собиқ Горёкаку қал’аси ҳозирда жамоат парки сифатида хизмат кўрсатмоқда ва Хоккайдода ҳанами (сакура гулини томоша қилиш) учун машҳур. 2006-йил апрел ойида паркда баланд, оқ Горёкаку минораси қурилган. Ҳаво ҳаракатини бошқариш минорасига ўхшаб кетадиган иншоотда паркни, очиқ кунларда эса Цугару бўғози орқали Ҳоншу оролини кузатиш имконини тақдим этади.

Манбалар

  1. ↑ „Травел Ҳакодате, Ҳисторй“. Ҳакодате.травел (2017-йил 15-феврал). 2020-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Абоут Мт. Ҳакодате - Ҳоккаидо Травел Гуиде | Планетйзе“ (эн). Планетйзе. 2018-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-март.