Ҳалабиса (шунингдек, Ал-Ҳалабса, Ҳалабса, Ал-Ҳалабеса, Қарят ал Ҳалабиса, Қарят ал Ḩалāбиса) Ироқдаги қишлоқ. Фаллужа шаҳрининг ғарбидаги Ал-Анбар муҳофазотида ва Фурот дарёсининг жанубида жойлашган[1]. Қишлоқ ҳудудидан 10, 11, 12-магистрал йўллари ўтган.

2016-йилги Фаллужа қамали вақтида ҳудудда Ироқ армияси ва ИШИД жангарилари ўртасида шиддатли жанглар бўлган. 11-май куни коалиция ҳарбий самолётлари ҳудудни бомбардимон қилиши натижасида 8 нафар жангари ҳалок бўлган[2]. Учинчи Фаллужа жанги вақтида, 16-июн куни ИШИДнинг кўплаб жангарилари Ҳалабиса ҳудудига қочиб келиб, шу ерда Ироқ армияси томонидан ҳужумга учраган[3][4].

Манбалар