Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Ҳалф-Лифе

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Ҳалф-Лифе
Ишлаб чиқарувчи Валве Cорпоратион
Нашир этувчи

Сиэрра Студиос (муддати тугаган)
Элеcтрониc Арц

Валве Cорпоратион
Чиқарилган сана 20-ноябр 1998-йил
Жанр ФПС
Платформалар Миcрософт Wиндоwс, ПлайСтатион 2
Медиа CД, ДВД, Стеам
Кейинги сони Ҳалф-Лифе 2

Ҳалф-Лифе (инглизча Ярим парчаланиш даври, нимҳаёт) Валве компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Сиэрра компанияси томонидан 1998-йилда нашр этилган илмий-фантастик шоотердир. Ўйиннинг дастурий ядроси, ГолдСрc, Қуаке ядросининг кескин ўзгартирилган шакли бўлиб, Валве томонидан ид Софтwаредан лицензия олиб ишлатилган. Кейинчалик код бутунлай қайта ёзиб чиқилди. Ҳалф-Лифе компютер ўйинлари ичида узлуксиз, видеонамойишларсиз давом этадиган илк ўйин бўлди. Ўйиндаги барча воқеалар фақатгина бош қаҳрамон томонидан кузатилади. Шунингдек Ҳалф-Лифеда ўша пайт учун энг илғор сун’ий онг унсурлари ишлатилди. Ўйиннинг юқори даражада машҳурлиги (у компютер учун ФПСлар орасида ҳамон етакчи) кўпгина адд-онлар чиқишига сабаб бўлди, жумладан Ҳалф-Лифе: Блуэ Шифт ва Ҳалф-Лифе: Оппосинг Форcе каби; бундан ташқари, жуда кўп модлар ясалди, улар орасида энг машҳури Cоунтер-Стрике ва Ҳалф-Лифе: Теам Фортесс Cлассиcлардир. Яна 2004-йилда ўйиннинг давоми — Ҳалф-Лифе 2 нашр этилди.

Сужет

Ўйиндаги воқеалар Оклахома штатининг (АҚШ) Блек Меса тоғида жойлашган улкан ерости илмий-тадқиқот мажмуида (Қора Меса Тадқиқот Маркази) бўлиб ўтади; бу тўқима мажмуа ҳақиқатдан мавжуд „Лос Аламос“ ва „51-ҳудуд“ мажмуаларидан илҳомланиб ўйлаб топилган, деган фикр мавжуд.

  • Қора Месага Кириш (Блаcк Меса Инбоунд) Бош қаҳрамон, Массачусец Технологик Институтидан келган физик-назариётчи Гордон Фреэман, ишга, Қора Месадаги аномал материаллар бўлимига келади. Бу бўлим Гордон Фреэманънинг монорелсли поездда ҳаракатланиши билан ўтади, шу билан бирга у Қора Меса ҳақида умумий тасаввурларга эга бўлади.
  • Аномал Материаллар (Аномалоус Материалс) Фреэманъга юқори хавфсизликни таʻминловчи махсус кийим-бош (ҲЕВ) берилади. ҲЕВ — юқори технологик кийим, у ташқи зарарни кузатади ва қисман юта олади, ҳароратни, радиация даражасини, эгасининг соғлиғини кузата олади ва ҳатто биринчи тиббий ёрдам ҳам кўрсата олади (оғриқсизлантирувчи воситалар эмлаш ва синган суякларни ўстириш орқали). Кийимга узоққа сакраш учун мослама ҳам ўрнатиш мумкин. Бундан сўнг Фрименни номаълум материал билан тажриба ўтказишга юборишади.
  • Кутилмаган Оқибатлар (Унфоресеэн Cонсеқуэнcес) Тажриба давомида фожеа рўй беради (олимлар кейинчалик у ҳақда „каскадли резонанс“, деб мулоҳаза қилишади; бу атама ҳам ўйлаб топилган). Резонанс натижасида параллел оламлар орасидаги чегара бузилади, мажмуа қисман зараланади ҳамда Ксендан келиб қолган махлуқлар билан тўлиб кетади.
  • Офис Мажмуаси (Оффиcе Cомплех) Гордон Фреэман ёрдам келтириш учун ер юзасига чиқишга ҳаракат қилади, бунда у йўлда учраган махлуқларни ўлдиради ва тирик қолган олимлар ва қўриқчилар ёрдамига таянади.
  • "Бизнинг Душманларимиз Бор" („Wеʻве Гот Ҳостилес“) Тез орада Фреэман „ёрдам“ келганидан хабар топади — ҳукумат тажрибанинг барча асоратлари ва гувоҳларини йўқ қилиш учун махсус бўлинма юборади. Эндиликда дўзахга айланган иншоотда Фримен ҳам шу бўлинмага, ҳам махлуқларга қарши курашишга мажбур бўлади.
  • Реактив Шахта (Бласт Пит) Реактив двигателларни синаш шахтасига баҳайбат уч бошли махлуқ ("Тентаcле") жойлашиб олган. Фреэман уни ёқиб юборади; бунинг учун у ёқилғи, кислород ва электр энергияси манбаларини ишга туширади.
  • Поwер Уп Ташқарига чиқиш учун темир йўл орқали ҳаракатланиш зарур, лекин истеʻмол генератори ишламайди, генераторга йўлни эса улкан махлуқ — Гаргантуа тўсиб турибди. Фреэман уни носоз генератор ёнига чалғитиб олиб боради, у ерда эса Гаргантуа электр зарядидан ҳалок бўлади.
  • Темир Йўлда (Он тҳе Раил) Темир йўлдан ўтиш махсус бўлинма туфайли анча қийинлашади. Бўлим сўнгида Фримен сунъий йўлдош учиради, натижада олимлар параллел оламдан махлуқлар ҳамон келаётганини аниқлашади.
  • Тутилиш (Аппреҳенсион) Бу бўлим ниҳоясида Фреэман қопқонга тушади. Махсус бўлинма аскарлари уни тутиб олиб дўппослашади ва Фреэман ҳушидан кетади. Аскарлар ундан суд ва терговсиз қутулиш учун ахлатҳонага ташлаб юборишади.
  • Чиқиндиларни Қайта Ишлаш (Ресидуэ Проcессинг) Бироқ Фреэман ахлатни сиқувчи прессдан омон чиқади. Яна қуролланиб, чиқиндиларни қайта ишлаш заводидан чиқиб кетади.
  • Шубҳали Ахлоқ (Қуэстионабле Этҳиcс) Фреэман яширин лабораториядан ўтади. Бунда у ҳукуматнинг параллел оламни жамиятдан яширинча ўрганиб келаётгани ҳақида билиб қолади.
  • Сирт Таранглиги (Сурфаcе Тенсион) Ер остидаги дўзахдан қутулган Фримен ер устида ҳам фожеалар бўлаётганини кўради. У бир неча ҳарбий техника(танклар, вертолёт)ни ишдан чиқариб, миналаштирилган бинодан ўтади ва ўлдирилган аскарнинг рациясидан фойдаланиб, бир неча авиазарбалар сўрайди; бу зарбалар натижасида яна бир Гаргантуа ўлади ва „Лямбда“ яширин мажмуига йўл очилади.
  • "Фреэманъни Унутинг!" („Форгет абоут Фреэман!“) Аскарлар махлуқларга қарши курашиш бефойда эканлигини англаб, эвакуация бошлашади. „Қора Меса“ бомбардимон қилинади. Бу орада Фреэман Лямбда Реакторига боради.
  • Лямбда Реактори (Ламбда Cоре) Фримен ҳукумат телепортация технологиясини ҳам эгаллаганини билиб қолади. У телепортлар тизимидан фойдаланиб, ядро реакторини ишга туширади, натижада Ксенга ўтиш йўли очилади. Олимлар изоҳлашича, Ксендаги қандайдир мавжудот каскадли резонанс асоратларини даф этишга йўл қўймаётган эмиш. Фримен шу мавжудотни йўқ қилиши керак.
  • Ксен (Хен) Ғаройиб ва синоатларга бой Ксен олами, тубсизлик узра муаллақ турган ороллар, яриморганик телепортлар, кичик гравитация ва ҳоказо…
  • Гонарч Уяси (Гонарч’с Лаир) Фреэман йўлида яна бир тўғаноқ — Гонарч пайдо бўлади. Узоқ давом этган олишувдан сўнггина Фреэман уни даф этади.
  • Интерлопер Ксеннинг сирли фабрикалари. Бу ерда вортигаунтларнинг инсонга ёт эмаслиги аниқланади, бироқ Ксеннинг хўжайинлари уларни одамларга ҳужум қилишга мажбурлашади. Фримен охирги телепортга киради.
  • Ниҳилантҳ Мана, ниҳоят, фазолараро тешикни ёпишга монеълик қилаётган ўша мавжудот. Фреэман Ксендаги махлуқлардан қочиб, Ниҳилантҳ'ни йўқ қилиши керак. Ниҳилант ўлимидан сўнг қулаб тушаётган ғорда Фреэманънинг ўзи ҳам ҳалок бўлиши мумкин эди, лекин уни у ердан аллақандай кейс тутган киши чиқариб олади. Аён бўладики, Фреэман нафақат инсониятни қутқарган, балки Ксенни одамлар томонидан фатҳ этилишига ҳам тайёрлаган экан. Фреэман уни бебурдларча ишлатишганини англаганидан сўнг кейс ушлаган киши унинг олдига шарт қўяди: ёки унинг ҳукумат тарафга ўтиб ишлаш таклифини қабул қилади, ёки махлуқлар қўшини олдида қуролсиз қолиб, ҳалок бўлади.

Ниҳоя

Ўйиннинг тушунарсиз ниҳояси гамер'лар орасида кўплаб саволлар туғдирди, лекин бу ўйиннинг давоми чиқарилиши ва шу билан барча саволларга жавоб топиш мумкинлигига умид пайдо қилди. Валве компанияси айнан шундай йўл тутди — Ҳалф-Лифе 2 нашр этилди. Лекин у янада кўпроқ саволлар ҳосил қилди. Ўйин охирида Фреэман аввалбошда Меса мажмуаси бўйлаб сафар қилгани каби вагонда пайдо бўлиб қолади. Вагон бамисоли фазода учиб кетаётгандек, Фреэманънинг рўпарасида эса кейс тутган Г-ман турибди ва унга „иш“ ёки „ютиш иложи йўқ жанг“ таклиф қилаяпти. Вагоннинг очилган эшиги ортидаги телепортга сакраб, Фримен Г-маннинг иш ҳақидаги таклифига рози бўлади; акс ҳолда эса, яъни вагонда Г-ман билан ҳаракатланишда давом эца, эшик ёпилиб, Фреэман тўсатдан ўзга сайёралик аскарлар билан тўлиб-тошган жойга (Ксенга, деб тахмин этилади) телепортация этилади („ютиш иложи йўқ жанг“ — Фреэманънинг на ҳимоя кийими, на қурол-яроғи бор). Ҳар икки ҳолда ҳам ўйин якунланади: Фреэман ёки „ёлланди“ (бу ҳақда тегишли титрларда ёзилади), ёки ҳалок бўлади. Биринчи ҳолда айниқса кўп саволлар туғилади. Бу саволларга иккинчи ўйинда қисман жавоб топилади, бироқ баʻзи саволлар ҳамон жавобсиз (жумладан, кейс тутган кишининг кимлиги).

Шуниси қизиқки, Фреэман „ёлланиши“ билан тугайдиган ҳолда чиқувчи титрлар сақланган файл ТРАИТОР (сотқин), деб номланган, иккинчи ҳолдаги файл эса ЛОСЕР (мағлуб), деб аталган.

Манбалар