Ҳалф-Лифе 2 (инглиз тилида - Ярим Ҳаёт ёки Ярим Умир) Валве Корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган ва нашр этилган биринчи шахс отишмаси жанридаги видеоўйиндир. У 1998-йилда ишлаб чиқилган Ҳалф-Лифе ўйинининг давоми ўлароқ 2004-йилда оммага ҳавола этилган.

Ҳалф-Лифе 2
Файл:ҲЛ2 БОХ CОВЕР.пнг
Ишлаб чиқарувчи Валве Cорпоратион
Нашир этувчи Валве Cорпоратион
Чиқарилган сана 16-ноябр 2004-йил
Жанр Биринчи шахс отишмаси
Платформалар Миcрософт Wиндоwс, ХБох, Хбох 360, ПлайСтатион 3, ОС Х, Линух, Андроид
Юриткич Соурcе
Кейинги сони Ҳалф-Лифе 2: Эписоде Оне

Ҳалф-Лифе 2 ўзининг илғор графикаси, физик симуляциялари, сунъий интеллекти, анимацияси, товуш эффектлари ва жуда ажойиб воқелиги (ҳикояси) учун олқишларга сазовор бўлган. Ўйин 39 та „Йил ўйини“ мукофоти билан тақдирланган, видеоўйин танқидчилари томонидан ҳам ижобий кутиб олинган.[1][2][3] 2011-йилги ҳолатга кўра ўйин 12 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.[4] „Ҳамма вақтнинг энг зўр ўйинларидан бири“ ҳисобланади.

Ўйин тактикаси

Ўйин тактикаси ўзининг аввалги сонидагисига ўхшаб кетади: бир неча бобларга бўлинган ва бутун бир ўйин давомида бирорта ҳам узилиш бўлмайди. Қуроллар ўйин давомида йиғиб борилади. Бош қаҳрамон Гордон Фреэман ўзининг ҲЕВ-костюмини кийган ҳолда турли қуроллардан фойдаланиб душманларга қарши жанг қилади, ўйин давомида бир неча жумбоқларни ечишига тўғри келади. Ўйин аввалги Ҳалф-Лифе фойдаланган ГолдСрc энгинеънинг 40 миллион доллар сарфлаб ривожлантирилган версияси бўлмиш Соурcе энгинеъда ишлайди.

Ҳалф-Лифе 2 янгича сув эффектларини, соя эффектларини, овоз, ёритиш тизимларини тақдим этди. Сув ҳақиқий ҳаётдагидек кўринадиган бўлди ва энди у атрофдаги нарсаларнинг аксини қайтариш хусусиятига эга эди. Ҳалф-Лифе 2 нинг энг катта ютуқларидан бири унга физик симуляция қўшилгани бўлди. У ўйинчи атрофидаги барча буюм, нарсаларга таъсир ўтказа оладиган видео-ўйинлар тарихидаги биринчиси эди. Энди ўйинчи енгилроқ нарсаларни кўтариши, оғирроқларини ҳеч бўлмаса ўрнидан силжитиши, нарсаларни ҳатто отиб юбориши мумкин эди. Шу имкониятлар билан физикага асосланган янги жумбоқлар тақдим этилди.

Сюжети

Гордон ва бошқа олимлар Қора Меса Тадқиқот Марказида ўзга сайёра — Зенга тасодифан йўл (Резонанс каскади)ни очиб қўйишганидан кейин бир неча йил ўтиб, Гордон сирли Г-ман томонидан уйғотилади. Резонанс Каскади Cомбине (ўқилиши: Комбайн), ўзга сайёралик ҳукмдорлар эътиборини тортади ва улар ерни 7 соат ичида босиб олишади. Cомбине ҳукуматни қўлга олади ҳамда инсониятни шафқацизлик билан, бошқара бошлайди. Г-ман Гордонни Шарқий Европада жойлашган 17-шаҳарга олиб келади.[5] 17-шаҳарда Cомбине қал’аси жойлашган. Бу Қал’ада Қора Меса Тадқиқот Марказининг собиқ бошлиғи Доктор Валлейс Брин Cомбине ҳукуматини ўзга сайёралик хайрихоҳларидан олган буйруқлари асосида бошқариб келади.

Шаҳарда кейинчалик Гордон Қора Меса ишчиси Барни Калхоун билан учрашади. Барни уни Қора Меса олимларидан бири Доктор Исак Клейнернинг маҳфий лабораториясига жўнатади. Йўлда қуролсиз Гордонни бир нечта Cомбине полициялар тутиб оладилар. Улар Гордонни дўппослашаётган пайтда Қора Месанинг яна бир олими Эли Венснинг қизи Аликс Венс келиб қолиб, уни қутқаради ҳамда Гордон у билан Клейнернинг лабораториясига етиб боради.

Эли Венснинг лабораториясига телепортация орқали бориш мувоффақияцизликка учраганидан сўнг, Фреэман лабораторияга Cомбине полициялар билан тўла бўлган сув йўли орқали боришга мажбур бўлади. Етиб келганидан кейин Эли Венснинг лабораториясида янги мослама — Гравитация қуролини қўлга киритади. Cомбине лабораторияга ҳужум қилиб Эли Венсни асирга олади. Кейин Гордон ва Аликс уни қутқариш учун Нова Проспектга борадилар.

Нова Проспектда Аликснинг отасини топадилар, лекин уни яна бир собиқ Қора Меса ишчиси, айни пайтда Эли Венснинг ёрдамчиси бўлган Доктор Жуди Мосман сотқинлик қилиб, Доктор Бриннинг олдига олиб кетади. Гордон ва Аликс эса яна 17-шаҳарга қайтадилар. Бу ерда улар Cомбинеъга қарши уруш бошлаган исёнчилар билан бирга жанг олиб борадилар ва энди уларнинг мақсади Қал’ага кириб, Аликснинг отасини қутқариш бўлиб қолади. Аликсни Cомбине аскарлари тутиб олиб, шуундоқ ҳам Қал’ага — Бриннинг олдига олиб келадилар. Гордон Фреэман эса ўзи Қал’ага киришга мувоффақ бўлади. Лекин Қал’а ичида уни ҳам тутиб олишади ва энди ҳаммалари — Гордон Фреэман, Аликс Венс, Эли Венс ҳамда Жуди Мосман Валлейс Бриннинг олдига йиғилишади. Доктор Брин шунда ўзининг қабиҳ режаларини айтади. Бу Мосманга айтганларига тескари режалар эди. Шунда Мосман қолганларни озод қилади ва Брин Резинанс Каскади орқали бошқа дунёга қочиб кетишга уринади. Лекин Гордон ва Аликснинг қаршиликлари туфайли бунга эришолмайди. Гордон Қал’а тепасидаги бошқа дунёга йўл очиб турган портал генераторни портлатиб юборади ва эндигина портлаш бошланаётганда, сониянинг жуда кичик бўлаклари ўтганда Г-ман вақтни тўхтатади. Г-ман яна аввалги ўйиндаги каби Гордонга иш таклифларини эслатиб ўтади ва ғойиб бўлади. Шу билан ўйин якунланади.

Қисмлар

Айтилганидек, Ҳалф Лифе 2 ҳеч қандай узилиш-тўхталишларсиз ишлайди ҳамда ўйинчи Гордон Фреэманни бутун ўйин давомида эркин бошқариш имконига эга бўлади. Фақат орада бир картадан бошқасига ўтиш учун бироз муддат (бир неча сония)га ўйин автоматик тўхтатилади ва „Юклаш“ содир бўлади. О'йин 13 та бобдан иборат. Ҳар бир бобдаги воқеалар, жойлар бир-биридан бирмунча фарқ қилади. Бир бобдан бошқасига ўтилганини экранда қайси боб келганини кўрсатувчи ёзув пайдо бўлганидан билиш мумкин. Қуйида бобларнинг рўйхати келтирилган.

  • 1-боб: Қўшилиш Пайти (Поинт Инсертион);
  • 2-боб: "Календардаги Қизил Кун" („А Ред Леттер Дай“);
  • 3-боб: Йўналиш Канали (Роуте Канал)
  • 4-боб: Хавф-хатар Кўли (Wатер Ҳазард)
  • 5-боб: Шарқий Қора Меса (Блаcк Меса Эаст)
  • 6-боб: "Биз Равенголмга Бормаймиз…" („Wе Донът Го То Равенҳолм…“)
  • 7-боб: 17-Катта Йўл (Ҳигҳwай 17)
  • 8-боб: Қумтепалар (Сандтрапс)
  • 9-боб: Нова Проспект (Нова Проспект)
  • 9а-боб: Қийин Аҳвол (Энтанглемент)
  • 10-боб: Биринчи Рақамли Анти-Фуқаро (Антиcитизен 1)
  • 11-боб: "Фреэман Билан!" („Фоллоw Фреэман“)
  • 12-боб: Хайрихоҳларимиз (Оур Бенефаcторс)
  • 13-боб: Зулмат қуввати (Дарк Энергй)

Қаҳрамонлар

Гордон Фреэман Ҳалф-Лифе ва Ҳалф-Лифе 2 (ва унинг эпизодлари) ўйинларининг бош қаҳрамони, ўйновчи шахс Гордон Фреэман сифатида ўйнайди. У Массачуссец Технология Институтини тамомлаган, физика фанлари доктори. Ҳалф Лифе ўйинида Фреэман Ню-Мексикодаги Қора Меса Тадқиқот Марказида ишлайди.

Барни Калхоун (Барней Cалҳоун) Ҳалф Лифеда Қора Меса хавфсизлик соқчиси сифатида ишлайди. Валвенинг яна бир видео-ўйини Ҳалф-Лифе: Блуэ шифтни ўйинчи Барни Калхоун сифатида ўйнайди. Калхоун Ҳалф-Лифе 2 ва унинг кейинги эпизодларида Фреэман билан бирга Cомбине ҳукуматига қарши жанг олиб боради.

Г-ман Ҳалф-Лифе серияларида доимо Фреэманни кузатиб борувчи қаҳрамон. У ўзининг сирли, ўзига хос хатти-ҳаракатлари ва имкониятлари билан танилган. Бир жойдан бошқа жойга тезда кўчиши, вақтни тўхтатиб қўйиши мумкин. Ўйин давомида баъзан узоқдан кўзга ташланади ва сирли тарзда ғойиб бўлади.

Аликс Венс (Алйх Ванcе) ўйин ва унинг эпизодларида бош қаҳрамон Гордон Фреэманнинг яқин дўсти ва иттифоқдоши. Қора Меса олими Доктор Эли Венснинг қизи. Ўйин бошида Гордон Фреэманни Cомбинелар гуруҳи қўлга туширганда уни қутқаради ва биринчи марта кўриниш беради. Кейинчалик у Фреэман билан бирга Cомбине ҳукуматига қарши ҳамкорликда жанг олиб боради.

Манбалар