Halide Edib Adıvar
| Ҳалиде Эдиб Адıвар | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
11-июн 1884-йил |
| Вафоти |
9-ноябр 1964-йил (80 ёшда) Истанбул, Туркия |
| Фуқаролиги | Туркия |
| Жанр | романнавис |
| Мукофотлари | Şэфкат Ниşанı |
Ҳалиде Эдиб Адıвар – турк ёзувчиси, миллатчи ва аёл ҳуқуқлари бўйича сиёсий раҳбар эди. У туркий аёлларнинг паст ижтимоий мавқеини танқид қилган романлари билан танилган ва буни кўпчилик аёлларнинг вазиятини ўзгартиришга қизиқиши йўқлиги деб билган. У пантуркист бўлган ва бир қанча романларида туронзаминни тарғиб қилган[1].
Ҳалиде Эдиб Адıвар, шунингдек, арман геноциди пайтида етим қолган болаларни мажбуран ассимиляция қилишдаги роли билан ҳам ёдда қолган[2][3].
Ҳаёти
Ҳалиде Эдиб Усмонли империясининг Константинопол шаҳрида (Истанбул) юқори табақали оилада туғилган[4]. Унинг отаси Усмонли Султон Абдулҳамид ИИ котиби эди. Ҳалиде Эдиб уйда хусусий ўқитувчилар томонидан ўқитилган, уларда у Европа ва Усмонли адабиёти, дин, фалсафа, социология, пианино чалиш, инглиз, франсуз ва араб тилларини ўрганган. У қўшниларидан юнон тилини ўрганган ва қисқа вақт ичида Константинополдаги юнон мактабида ўқиган. У 1893-йилда Америка Қизлар Коллежида ўқиган. 1897-йилда у Жакоб Абботнинг Она асарини таржима қилган ва бунинг учун султон уни Хайрия ордени (Шефкат Нишаний) билан тақдирлаган[5]. У ўқишни тугатдандан сўнг, 1899-йилдан 1901-йилгача яна Америка коллежида ўқийди. Унинг отасининг уйи Константинополда интеллектуал фаолият маркази бўлган ва Ҳалиде Эдиб болалигиданоқ шаҳарнинг интеллектуал ҳаётида қатнашган[2][3].
Ўқишни тугатгач, у математик ва астроном Солиҳ Зеки билан турмуш қурди ва ундан икки ўғил фарзанд кўрди. У интеллектуал фаолиятини давом эттирди ва 1908-йилда Тевфик Фикретнинг Танин газетаси ва Демет аёллар журналида таълим ва аёлларнинг ҳолати тўғрисида мақолалар ёзишни бошлади. У ўзининг биринчи Севие Талип романини 1909-йилда нашр этди. Таълимга оид мақолалари сабаб Таълим вазирлиги уни Константинополдаги қизлар мактабларини ислоҳ қилиш учун ёллади. Накие Ҳаним билан ўқув дастури ва педагогикага оид ўзгаришлар бўйича ишлаган, шунингдек, турли мактабларда педагогика, этика ва тарих фанларидан дарс берган. У масжид мактаблари масаласида вазирлик билан келишмовчилик туфайли истеъфога чиққан[6].
У 1910-йилда Солиҳ Зеки билан ажрашган. Унинг уйи, айниқса, туркийликнинг янги тушунчалари билан қизиқувчилар учун интеллектуал салонга айланган эди[7]. У 1911-йилда Турк Ўчоқлари (Тüрк Оcаğı) ташкилотига қабул қилинди ва 1912-йилда унинг биринчи аёл аъзоси бўлди. Шунингдек, у Аёллар юксалиши (Таали-и Нисван) ташкилотининг асосчиси эди[8].
У 1913-1914-йилларда арман руҳонийси ва мусиқачиси Комитас билан дўст бўлди. Комитас бир неча бор унинг уйига қўшиқ айтишга таклиф қилинган. Ҳалиде Эдиб шахсан унга дўстона муносабатда бўлса-да, у ўз ёзувларида Комитас ва унинг мусиқасини арманча эмас, балки „Анадолуча“ деб таърифлаган. Унинг таъкидлашича, унинг мусиқаси турклардан ўғирланган ва у „шунчаки сўзларни арманчага айлантирган“[9]. Қолаверса, у унинг ота-онаси „эҳтимол турк миллатига мансуб“ ва „у асли туркми ёки арманми, арман миллатчиси бўлган, аммо феъл-атвори ва қалби бўйича у онгсиз бўлса ҳам ҳақиқий анадолулик турк“ эканлигига ишонган[10].
Адабиёт
Ҳалиде Эдиб романларидаги умумий мавзулар кучли қарама-қаршиликларга қарши туриб ўз мақсадларига эриша олган кучли, мустақил аёл қаҳрамонлар эди. У ҳам жўшқин турк миллатчиси бўлган ва бир қанча ҳикояларида аёлларнинг Туркия мустақиллигидаги роли ҳақида ёзган. Унинг шунингдек, Ёлпалас Cинаети (Ёлпаласдаги қотиллик) номли триллер романини ҳам нашр этилган. Бу роман 1936-йил 12-августдан 21-октабргача Едигüн журналида биринчи марта сериаллаштирилган[11].
У пантуркист бўлиб, бир қанча романларида турончиликни тарғиб қилган. У Ени Туран (Янги Турон) номли китобида Ўрта Осиё ва Кавказдаги туркий халқларни Туркия бошчилигидаги империя остида бирлаштиришга чақиради[1].
Тавсиф
Бир замондоши уни „Қизғиш сочли, маънодор шарқона кўзлари бор, кичик жуссали одам. У кўп мавзуларда ўз фикрига эга ва кун мавзуларини шундай муҳокама қиладики, куннинг муаммоларини гапираётгани учун эмас, балки кутилганидан катта фарқ қилгани учун одамни ўзига тортадиган тарзда гапиради“ деб таърифлаган[12].
Мукофотлари
1970-йиллардан бошлаб Усмонли ва Туркшунослик жамияти талабалар учун Ҳалиде Эдип Адıвар стипендиясини жорий қилди. Адıварнинг арман геноцидига алоқадорлиги кенг маълум бўлгандан сўнг, уюшма стипендия номини ўзгартиришга ҳаракат қилди; аммо 2021-йилга келиб, бу ном сақланиб қолмоқда, чунки ассоциация кенгаши Ҳалиде Эдип Адıвар стипендияларига ҳомийлик қилувчи донорнинг розилигини ҳали олмаган[13].
Вафоти
Ҳалиде Эдиб 1964-йил 9-январда Истанбулда вафот этди. У Истанбулдаги Меркезефенди қабристонига дафн этилди[14] .
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Меер, пагес 161-162
- ↑ 2,0 2,1 Фишер, паге 164.
- ↑ 3,0 3,1 Кéворкиан, паге 843.
- ↑ Британниcа, Истанбул (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-12-18 санасида архивланган):Wҳен тҳе Републиc оф Туркей wас фоундед ин 1923, тҳе cапитал wас мовед то Анкара, анд Cонстантинопле wас оффиcиаллй ренамед Истанбул ин 1930.
- ↑ „Оттоман медал фор 'cомпассионате' Бритиш ладй то го ундер тҳе ҳаммер“. Ҳурриет Даилй Неwс (24-январ 2015-йил).
- ↑ Эрол, паге виии.
- ↑ Ал, Серҳун (Април 2015). "Ан Анатомй оф Натионҳоод анд тҳе Қуэстион оф Ассимилатион: Дебатес он Туркишнесс Ревиситед" (эн). Студиэс ин Этҳниcитй анд Натионалисм 15 (1): 83–101. дои:10.1111/сена.12121. ИССН 1473-8481. ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/10.1111/сена.12121.
- ↑ Эрол, паге их.
- ↑ Адıвар, пагес 421.
- ↑ Адıвар, пагес 422.
- ↑ Бöрте Сагастер „‘Чеэрс то тҳе Неw Лифе’ – Фиве Туркиш сериал новелс оф тҳе 1930с ин тҳе популар магазине Едигüн“, . Пресс анд Масс Cоммуниcатион ин тҳе Миддле Эаст: Фесцчрифт фор Мартин Строҳмеиэр. Бамберг: Университй оф Бамберг Пресс, 2018 — 269-бет. ДОИ:10.20378/ирбо-50016. ИСБН 978-3-86309-527-7.
- ↑ Эллисон, Граcе Марй. Ан Энглиш wоман ин а Туркиш ҳарем. (1915) Лондон : Метҳуэн & Cо., Лтд.
- ↑ „Тҳе Смеаринг оф Копрулу анд Адивар бй тҳе Cуррент Администратион оф тҳе Оттоман анд Туркиш Студиэс Ассоcиатион“.
- ↑ „Ҳалиде Эдип Адıвар“ (Туркиш). Язар Мезар. 2011-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-октябр.(Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-14 санасида архивланган)
