Ҳалилжон Худойбердиев (20-декабр, 1952-йил, Қизил-Қишлоқ, Қорасув тумани, Ўш вилояти, Қирғизистон ССР)[1] — телевидения ва радиёсозлик мутахассиси. 2010-йилгача ЎшТВнинг эгаси бўлган[2]. Телекомпанияга 1991-йили, март ойида асос солган. 1991-йилнинг 5-майида Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб эфирга узатилган[3].

Ҳалилжон Худойбердиев
Таваллуди 1952-йил 20-декабр (1952-12-20) (73 ёш)
Касби телевидения ва радиёсозлик мутахассиси
Миллати ўзбек

Таржимаи ҳоли

Таълимоти: 1970—1975-йиллар — Тошкент электротехник боғланув институти, телевидения ва радиёсозлик мутахассиси.

Меҳнат фаолияти:

  • 1975—1977-йиллар — Совет армиясида хизматда.
  • 1977—1984-йиллар — Ўш телемарказида инженер, бўлим бошлиғи.
  • 1991—2010-йиллар — ЎшТВ телекомпаниясининг директори. Июн охирларида — июл бошларида — тахминан „Ўш воқеъаларининг“ 20 кунидан сўнг, Ўш шаҳар ҳокими Мелис Мирзакматов томонидан қурол ишлатиш ва Халилжон Худойбердиев ва унинг оиласи ҳаётига таҳдид солинган ҳолда, телеканал тортиб олинган.

Шахсий ҳаёти

Оилавий, икки қиз ва икки ўғилнинг отаси.

Қўшимча маълумотлар

  • ҚР Маъданият аълочиси.
  • 2003-йил — ҚР фахрли ёрлиғи билан тақдирланган.

Манбалар

Ҳаволалар