Википедияда исми Ҳалим ва фамилияси Ҳамидов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳалим Ҳамидов (1937-йил 22-июл, Ғиждувон тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). Самарқанд Давлат Университетини тугатган (1959). 1959-йилдан Қизилтепа туманидаги мактабда тарих ўқитувчиси. 1962-йилдан Ғиждувон туманидаги 1-мактабда, 1965-йилдан 2-интернат мактабда директор ўринбосари. 1970-йилдан Ғиждувон туман хапқ таълими бўлимида йўриқчи ва методик кабинет мудири, 1982-йилдан 3-мактаб, 1993—1998-йилларда 6-гимназия директори.