Ҳалима Алимовна Алимова — (1940-йил, 21-апрел, Наманган, Ўзбекистон ССР, СССР) — таниқли ўзбекистонлик олима. Техника фанлари доктори (1994), профессор (1991).

Ҳалима Алимова
Таваллуди 21.04.1940
Наманган, О'збекистон ССР
Фуқаролиги  Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Соҳаси техника
Мукофотлари


Таржимайи ҳоли

Ҳалима Алимова 1940-йил 21-апрелда Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. Олий маълумотли. Техника фанлари доктори (1994), профессор (1991). У 1961-йил Тошкент то’қимачилик институтини тугатган. Ҳалима Алимова дастлабки меҳнат фаолиятини Марғилон ипак комбинатида бошлаган. У 1970—1990-йиллар Ўзбекистон ССР енгил саноат вазири ўринбосари, Давлат план қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ССР олий совети депутати, Собиқ иттифоқ халқ депутати, Ўзбекистон касаба уюшмалари раиси, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 1990—2005-йиллар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори, 2005-йилдан буён „Ипак технологияси“ кафедраси профессори. Ҳалима Алимова ҳозирги кунда жамоат ишларида фаол иштирок этиб келмоқда[1].


Илмий фаолияти

Ҳалима Алимова ипакнинг чиқиндисиз технологиясини, тўқимачилик техника-технологиясини яратиш бўйича ўз илмий мактабини яратди. У ўз соҳаси бўйича 400 дан ортиқ илмий мақола, 2 та дарслик, 52 та патент, 12 та монография муаллифи. Ҳалима Алимова 7 нафар техника фанлари доктори, 9 нафар техника фанлари номзодини тайёрлаган. У Хитойнинг Сичуан енгил ва қог’оз саноати университети ҳамда Иваново то’қимачилик академиясининг фахрий профессори, „Халқаро то’қимачилик Академияси“ нинг академиги, „Нуфузли тинчлик элчиси“ фахрий унвонига эга[2].

Мукофотлари

Ҳалима Алимованинг илмий фаолияти ва давлат олдидаги хизматлари муносиб баҳоланиб, 1966-йил ИИ даражали Фидокорона меҳнати учун медали, 1976-йил Ҳурмат белгиси ордени, 1991—2001-йил Мустақиллик ко’крак нишони, 2017-йил Дўстлик ордени, 2018-йил Меҳнат фахрийси И даражали кўкрак нишони билан мукофотланган.

Манбалар

  1. ↑ Алимова Ҳалима
  2. ↑ Жовлиев И, Яхшибоева У, Арзикулова Д, Ҳасанова Л. Оъзбекистон аёллари. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2019 — 224-бет. ИСБН 978-9943-07-694-5.