Halima Komilova
Ҳалима Олимовна Комилова (1926.24.12, Марғилон – 1984.29.3, Тошкент) – балет артисти, раққоса. Ўзбекистон халқ артисти (1967). Ус т а Олим Комиловнинг қизи. Ўзбек опера ва балет театри (Навоий театри) қошидаги балет студиясини (1948), Катта театр (Москва) қошидаги хореография билим юртини (1951) тугатган. 1942-йилдан Навоий театрида ишлаган. 1982— 84 йиллар Тошкент хореография билим юртида педагог. У яратган образлар ўзининг бадиий юксақлиги, кучли драма-тизми, турли ҳарактердаги қаҳрамонлари феъл-атворини, ички дунёсини нафис ҳаракатларда усталик билан очиб бериш, миллий мумтоз рақсларни алоҳида маҳорат билан ижро этиши билан аж-ралиб туради. Энг яхши партиялари: Зарема (Б.Асафев, „Зарема“), Бал маликаси (Р.Глиэр, „Мис чавандоз“), Лола (Г.Мушел, „Раққоса“), Сирен парией, Одиллия (П. Чайковский, „Уйқудаги гўзал“, „Оққуш кўли“), Ойниса (Б. Гиенко, Д. Зокиров, „Ойниса“), Китри, Кўча раққосаси (Л.Минкус, „Дон Кихот“), Кармен (М.Равел, „Болеро“) ва бошқа К, айниқса, ўзбек, тожик ва бошқа шарқ халқлари рақсларидаги лирик жўшқинлик, шўх, айни пайтда нафис равон ижроси, ҳаракатларидаги чаққонлик билан томошабинлар эътиборини қозонган: „Занг“, „Ларзон“, „Эй нигорим“, „Роҳат“, „Тоғли Бадахшон“, „Муножот“, „Пилла рақси“, „Шодиёна“, „Танавор“, „Ҳиндча“, „Арабча“, „Испанча“ рақслар шулар жумласидан. Жаҳон ёшлари ва студентларининг 3-фестивали (Берлин, 1951) лауреати[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |