Halimboy Boboyev
Ҳалимбой Бобоев (1942.10,8, ҳозирги Тожикистон Республикаси, Шаҳристон тумани) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби (1999), юридик фанлари доктори (1993), профессор (1994). ТошДУ юридик факултетини тугатган (1970), факултетда ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, декан муовини, кафедра мудири (1973—91). Тошкент давлат юридик институти проректори (1991 — 92), давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси мудири (1992—95), ректори (1995-йилдан). Илмий ишлари Ўзбекистон сиёсий ва ҳуқуқий қарашларнинг тарихи, давлатчиликнинг ривожланишига багишланган. Б. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этди. "Ўзбекистон миллий энсиклопедияси" Бош таҳрир ҳайъати аъзоси (1997-йилдан). Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутата (1994—99). Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси (1999-йилдан)[1].
Манбалар
- Амир Темур ва темурийлар салтанати, Т., 1996; Ўзбек миллий давлатчилиги тарихи, Т., 1999.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |