Halovard
Ҳаловард — ўрта асрлардаги Вахш вилоятининг маркази. Кофирқалъа шаҳри харобаси ўрнида жойлашган. Х аср
да Ҳ. Ҳулбукдан катта бўлган. Шаҳар атрофида кўплаб боғ-роғлар, ҳосилдор ерлар бўлиб, аҳоли деҳқончилик билан шуғулланган. Шаҳар аҳолиси моҳир камонбоз бўлишган. Ҳ. Вахш дарёсидан махсус чиқарилган (6—ВИИ асрлар) Кофир каналидан сув ичган. Илк ўрта асрдаги Ҳ. аркида будда саждагоҳи топилган, унда ҳоким ва унинг оила аъзолари ибо-дат қилишган. Саройда ўтказилган қазишмалар натижасида брахми ёзуви билан битилган 50 га яқин қўлёзма парчалари топилган. Араблар истилоси натижасида (750 й.) Ҳ. вайрон бўлиб, шаҳар янги ҳудудда, Кофирқалъадан 12 км шим.-ғарбда Вахш дарёси бўйида қайта барпо этилган. У ҳозирги Лағмон шаҳри харобасига тўғри келади. Унинг умумий майдони 100 гага яқин бўлиб, мудофаа девори билан ўралган; 4 та дарвозаси, кузатув миноралари бўлган. Шаҳар айрим ерларда 2 қатор мудофаа девори билан ўралган. 10—ХИИИ аср бошларида рав-нақ топган. Шаҳардаги деярли барча турар жойлар пишиқ ғиштдан ишланган, кўча ва майдонларга тошлар ётқизилган. Ҳ.да Вахшнинг зарбхонаси жойлашган. Шаҳар мўғуллар истилоси натижасида вайрон бўлган.
Адабиёт
- Камал иддинов Ш.С.. Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабояз1чн1М источникам ИХ — начала ХИИИ вв.. Т., 1996.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |