Halti
| Бошқа номи |
фин тилида: Ҳалти |
|---|---|
| Жойлашуви | Норвегия |
| Координаталар | 69°19′22″Н 21°16′44″Э / 69.32278°Н 21.27889°Э[1] |
| Энг қулай йўл | Финландиядаги Килписжäрви шаҳридан 50 км (30 ми) атрофида пиёда ёки Норвегияда Кåфжорддалендан 5 км (3 ми) пиёда борилади. |
| Ҳалти | |
|---|---|
|
Ҳалти фжелт нинг чо'ққиси | |
| Жойлашуви |
69°19′22″Н 21°16′44″Э / 69.32278°Н 21.27889°Э{{#cоординатес:}}: cаннот ҳаве море тҳан оне примарй таг пер паге[1] |
|
Ҳалти жойлашуви | |
Ҳалти (фин: Ҳалти, айрим ҳолатларда Ҳалтиатунтури, шимолий Сами тилида Ҳáлдиčоҳкка, шведча: Ҳалдефжäлл) Норвегия ва Финландия чегарасидаги фелллардан бири ҳисобланади. Энг баланд чўққиси (баландлиги 1,365 м (4,478 фт)) Рáисдуаттарҳáлди деб номланган бўлиб, Норвегиянинг Нордрейса ва Гаивуотна-Кåфжорд муниципалитетлари ўртасидаги чегарада, Финландия билан чегарадан тахминан бир километр (5⁄8 миля) шимолда жойлашган[2]. Финландия томонидаги феллнинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 1,324 м (4,344 фт) баландликда қад рослаган ҳамда мамлакатнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланади. Ҳалти тоғининг Финландиядаги қисми Лапландия провинсиясидаги Энонтекиö муниципалитетига тегишли.
Финландиядаги энг баланд нуқтаси Раисдуаттарҳалди бўлиб, 1,324 м (4,344 фт) баландликда жойлашган. Норвегия чегарасида Ҳáлдитšоҳкка номи билан танилган, энг баланд чўққи Финландияда эмас; чегара ҳудудида жойлашган[3].
Чегаранинг шундай бўлишининг сабабини 1734-йилда Норвегия Данияга тегишли бўлган ва Финландия Швециянинг бир қисми бўлган Швеция-Дания чегара шартномасида бу ҳолатни кўриш мумкин. Шартнома чегарани фақат тоғлар каби энг катта табиий обектлар билан белгилайди. Шундай қилиб, халқаро чегара комиссиялари тоғли чегара бўйлаб юришади ва чегара белгиларини қулай бўлган жойга қўйишади. Ҳақиқий чегара, ўша пайтдаги одатий амалиёт бўлгани каби, бу белгилар орасидаги тўғри чизиқда ётишига келишиб олинган[4].
Финландиянинг энг баланд нуқтасига чиқишнинг бир йўли 55 км (34 ми) треккинг йўли бўлиб Саана, Килписжарвидан Ҳалтигача чўзилган. Энг осон йўналиш Норвегиянинг Биртаварре шаҳридан борадиган маҳаллий йўлдан (фақат ёзда очиқ) 6 км (3 1⁄2 ми) масофа ўтиб борилади. Йўналиш тошлоқдан иборат ва пиёда ҳолда юришга мослашмаган.
Чегарани ўзгартириш таклиф қилинмоқда
2015-йилда бир гуруҳ норвегияликлар икки давлат чегарасини 200 м (660 фт) кўчириш орқали Ҳалдицҳокка чўққисини 2017-йилда Финландияга мамлакат мустақиллигининг 100 йиллиги муносабати билан бериш лойиҳасини бошладилар[5]. Бу ғоя ҳар икки мамлакатда ҳам катта жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди ва 2016-йил июл ойида Норвегия Бош вазири Эрна Солберг чўққидан воз кечиш ҳақида жиддий қарор қабул қилиш хусусидаги фикрларини кенг оммага эълон қилинган эди[6]. Норвегия охир-оқибат Норвегия конституциясининг мамлакатни „ажралмас ва воз кечилмас“ ҳудуд сифатидаги таърифига асосланиб, чегарани кўчирмасликка қарор қилди[7].
Галерея
Яна қаранг
- Скандинавия тоғлари
- Финландиянинг экстремал нуқталари
- Европа давлатларининг энг баланд нуқталари рўйхати
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ҳалти, Норwай“. Пеакбаггер.cом. Қаралди: 2018-йил 4-ноябр.
- ↑ Сторе норске лексикон. „Ҳалти“ (но). Қаралди: 2010-йил 4-апрел.
- ↑ „Норжа эҳдоттаа, эттä Ҳалти саиси ууден ҳуипун Суомен пуолелла“ (2016-йил 9-сентябр).
- ↑ „Асиантунтижа вастаа: Тäмäн вуокси Ҳалтин ҳуиппу эи оле Суомен пуолелла ражаа“ (2015-йил 16-декабр).
- ↑ „Норwай лаунчес cампаигн то гиве Финланд а моунтаин“. Тҳе Телеграпҳ (2015-йил 18-декабр).
- ↑ „Норwай cонсидерс гивинг моунтаин то Финланд ас 100тҳ биртҳдай пресент“. Тҳе Гуардиан (2016-йил 28-июл).
- ↑ „Ҳалти план ҳалтед: Норwай wилл нот гифт моунтаин топ то неигҳбоур Финланд“. Тҳе Гуардиан (2016-йил 15-октябр).