Ҳамал (араб.) — Зодиак юлдуз туркумларидан бири. Белгиси у. Баҳорги тенгкунлик нуқтаси шу белги билан белгиланади. Осмоннинг Шимолий ярим шарида Персей, Учбурчак, Ҳут, Кит юлдуз туркумлари орасида жойлашган. Ўзбекистонда ёз, куз ва қиш ойларида кўринади.