Ҳамаса (арабча: حَمَاسَة‎‎) – Уммон Султонлигининг Бурайми ҳудудидаги, Уммон-Бирлашган Араб Амирликлари чегарасида жойлашган ҳудуд[1]. Ҳамаса шаҳри 200 йил давомида Бурайми туманининг пойтахти ҳисобланган.

Ҳамаса

حَمَاسَة
Шаҳар
Мамлакат Уммон
Губернаторлик Ал-Бураймий губернаторлиги
Вақт минтақаси УТC+4

Тарихи

Тавам ёки Ал-Бураймий воҳасининг бир қисми бўлган Ҳамасанинг тарихи минг йилларга бориб тақалади. 2015-йилда Султон Қобус университети, Уммон мерос ва маданият вазирлиги ва Зайд университети томонидан олиб борилган археологик тадқиқотларнинг маркази ҳам айнан Ҳамаса шаҳри бўлган. Тадқиқотчи Wилфред Тҳесигер 1940-йилларда шаҳарга ташриф буюрган чоғида бу ерда қул савдоси билан шуғулланилгани ҳақида маълумот берган[1].

Ал-Кандақ қал’аси

Ал-Кандақ қал’аси Ҳамасада жойлашган қадимий қал’а бўлиб, унинг исломдан олдинги даврда қурилганига ишонилади. Қал’а 1994-йилдан ҳукумат ҳимоясига олинган бўлиб, маҳаллий туристик диққатга сазовор жойлардан биридир. Ал-Кандақ қал’аси Ал-Бураймийни Ал-Айн билан боғловчи Ҳамаса чегара ўтиш стансиясидан атиги 755 м узоқликда жойлашган.

Бураймий баҳсидаги роли

1952-йил 31-августда Ҳамаса шаҳри Саудия Арабистонининг Бураймийни мамлакатнинг шарқий вилояти деб эътироф этишга уринишлари доирасида Саудия Арабистони амири Турки ибн Абдуллоҳ ал-Отаишан бошчилигидаги 80 нафар саудиялик соқчилар томонидан ишғол қилинган. Инглизлар дастлаб бу ҳолатга дипломатия ва расмиятчилик билан жавоб берадилар ва 1952-йилнинг октябр ойида Женевада бўлиб ўтадиган музокаралар давомида ушбу масалани вақтинчалик тўхтатиб туришга келишадилар. Кейинчалик 1955-йилда Женевада бўлиб ўтган суд жараёнида британиялик арбитр сер Реадер Буллард Саудия Арабистонининг трибуналга таъсир ўтказиш учун қилган уринишларига эътироз билдиради, судга ҳакамлик қилувчи икки судядан бири истеъфога чиқади, иккинчиси эса Белгия президенти бўлганидан кейин ишдан кетади.

Битимнинг бундай бузилишини ҳисобга олган ҳолда, Британия ҳукумати 1955-йил 25-октябрда тўхташ шартномасини бир томонлама бекор қилишга ва воҳани ўз таркибига олишга қарор қилади.

25-октябр куни Труcиал Уммон Левиэс тезда воҳани эгаллаб олади ва Саудия амири Бин Нами қўл остидаги Саудия Арабистонининг барча ўн бешта контингентини қўлга олади.

Кейичалик британияликлар Бураймий таркибига кирувчи ҳудудни бўлишга, жумладан, Наим ва ал-Бу Шамс қўл остидаги Бураймий ва Ҳамасани Уммон таркибига, Шайх Зайд қўл остидаги ал-Айн қишлоғини Абу Даби таркибига қўшишга қарор қилади.

Узоқ йиллар давом этган ушбу можаро 1974-йилда Шайх Зайд ибн Султон ал-Наҳаён (ўша пайтда БАА президенти) ва Файсал ибн Абдулазиз ас-Сауд ўртасидаги Жидда шартномаси деб номланувчи келишув билан ҳал этилади.

Яна қаранг

Манбалар