Зиёсферада исми Ҳамдам ва фамилияси Тожиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳамдам Тожиев  (1900-йил таваллуд топган — 1938-йил вафот этган) — Бухоро шаҳар партия комитети биринчи секретари.

Ҳамдам Тожиев
Таваллуди 1900-йил
Эски шаҳар, Тошкент
Вафоти 1938-йил 4-октябр
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Таълими Москва Қизил профессорлар институти
Фаолият йиллари 1909—1938
Отаси Ишчи бўлган

Ҳамдам Тожиев 1900-йилда Тошкент шаҳрининг  Яккачўп маҳалласида[1] таваллуд топган. Миллати ўзбек. Олий ма‘лумотли. 1917-йилда Тошкентдаги рус-тузем мактабини тамомлаган. 1924-1928-йилларда Свердлов номидаги коммунистик университетда таҳсил олган. Кейинчалик Москва шаҳрида жойлашган Қизил профессорлар институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1909-1918-йилларда Тошкентдаги чойхонада қора ишчи бўлиб ишлашдан бошлаган. 1919-йилдан бошлаб Тошкентнинг Эски шаҳрида жойлашган „Намуна“ мактабида дарс берган. Шу билан бирга Тошкент Эски шаҳар комсомолида маданият ва тарғибот бўлими мудири бўлиб ишлаган. 1920-йилнинг сентябр ойидан 1922-йилга қадар туман комсомол ташкилотида мас‘ул инспектор бўлиб хизмат қилган. Ундан сўнг Эски Бухорода Комсомол Марказий комитети мас‘ул секретари бўлиб ишлаган. Ҳамдам Тожиев Коммунистик университетда ўқиб юрган кезларида Ўрта Осиё республикаларида ўтказилган миллий чегараланиш муносабати партия ишига жалб қилинган. 1925-йилнинг октябридан 1926-йил охиригача қадар Тошкент шаҳри Эски шаҳар раён партия комитети Тошкент бўлими раҳбари сифатида фаолият юритган. 1929-йилнинг май ойигача Ўзбекистон К (б) П Марказий комитетида мас’ул инспектор, 1930-йилнинг июн ойигача Ўзбекистон давлат нашриёти идораси раиси, 1930-йил ўрталаридан 1931-йил июнигача Каттақўрғон тумани партия комитети мас’ул котиби бўлиб ишлаган.

1931-йилнинг августидан бошлаб 1932-йил сўнггига қадар Москва шаҳрида жойлашган Қизил профессорлар институтида таҳсил олган. 1936-йил сентябридан 1938-йилга қадар яъни қамоққа олингунча Бухоро шаҳар партия комитети биринчи секретари бўлиб ишлаган. Оилали. Яшаш манзили сифатида Бухоро шаҳри, Когон массиви 8-уй рўйхатга олинган[2].

СССР Олий суди ҳарбий коллегияси сайёр сессиясининг Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида Ҳамдам Тожиев отувга ҳукм қилинади. Суд ва ижро 1938-йил 4-октябрда бўлиб ўтган[3]. Ҳамдам Тожиев кейинчалик оқланган.

Манбалар

  1. ↑ „ТАДЖИЕВ Хамдам“ (русча). cентрасиа.орг. Қаралди: 13-июл 2023-йил.
  2. ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (1-китоб) (ўзбекча). Тошкент: Шарқ нашриёти 2012 — 83-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8. 
  3. ↑ Ўзбекистонда Совет давлатининг қатағон сиёсати:келиб чиқиш сабаблари ва фожиали оқибатлари. Илмий мақолалар тўплами. Тошкент 2012.