Hamdan Qarmat
Ҳамдан Қармат ибн ал-Аш’ас (арабча: حمدان قرمط بن الأشعث; милодий 874 – 899-йил) исмоилизмнинг қармат тариқатининг асосчиси. Дастлаб Қуйи Ироқдаги бош исмоилий миссионер (дāī), 899-йилда Саъид ибн ал-Ҳусайн (бўлажак биринчи Фотимий халифаси томонидан қўлга олингандан кейин Саламиядаги ҳаракат раҳбарлари билан жанжаллашган. Сабаби унинг издошлари бу ҳаракатдан ажралиб чиқишган. Кейинчалик Ҳамдан ғойиб бўлган, аммо унинг издошлари бир неча ўн йиллар давомида Сурия чўли ва ал-Баҳрайнда ўз тариқатларини ривожлантиришган.
Ҳамдан Қармат ибн ал-Аш'ат | |
|---|---|
حمدان قرمط بن الأشعث | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | 899 ёки кейинроқ |
| Дини | Шиалик |
| Мазҳаб | Исмоилизм |
| Диний оқими | Қарматлар |
Ҳаёти
Ҳамданнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар мавжуд эмас, фақатгина у Куфанинг шарқидаги Фурат Бадақла туманидаги ал-Дур қишлоғида вояга етгани маълум[1][2]. У ҳўкиз ҳайдаб, юк ташиш билан шуғулланган. Ҳамдан миссионер (дāī) ал-Ҳусайн ал-Аҳвазий томонидан исмоилийлик таълимотига ўтиши билан ҳаётида ўзгаришлар бўла бошлаган[1]. Унинг ҳаёти ҳақидаги ўрта аср манбаларига кўра, бу воқеа ҳижрий 261 (милодий 874/875) ёки 264 (милодий 877/878) йилда ёки шу йиллар атрофида содир бўлган[1][2].
Унинг „Қармат“ фамилияси оромий тилидан олинган бўлиши мумкин. Манбаларда унинг турли шакл ва маънолари қайд этилган. Жумладан, ат-Табарийнинг ёзишича, унинг исми Кармīтаҳ, „қизил кўзли“; ан-Навбахтий ва Низом ал-Мулк қўлёзмаларига кўра, кичик Қармāṭūя, бошқа олимлар талқинида исмнинг „оёқлари калта“ деган маънони англатишини тахмин қилинган[1][3]. Анъанага кўра, Ҳамданнинг издошлари унинг шарафига „Қармат одамлари“ – „Қарāмиṭа“ (якка Қармаṭī) деб номланган[1][4]. Бироқ, 873/874-йилларда вафот этган ўн икки шиа олимидан бири ал-Фадл ибн Шадхон „қарматий“ таълимотларини рад этган. Демак, Ҳамдан ё манбаларда қайд этилган вақтдан бир неча йил олдин фаоллашган, ёки ўз фамилиясини мазҳабдан олган[4][5].

Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Маделунг & Ҳалм 2016.
- ↑ 2,0 2,1 Дафтарй 2007, с. 107.
- ↑ Дафтарй 2007, сс. 107–108.
- ↑ 4,0 4,1 Дафтарй 2007, с. 108.
- ↑ Маделунг 1978, с. 660.
Адабиётлар
- Байҳом-Даоу, Тамима (2010). "Бāб (ин Шīʿисм)". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. ИССН 1873-9830. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_23569.
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.
- Маделунг, Wилферд (1978). "Ḳармаṭī". ин ван Донзел, Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИВ: Иран–Кҳа (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 660–665 б. дои:10.1163/1573-3912_ислам_CОМ_0451. ОCЛC 758278456. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=%Э1%Б8%Б2арма%Э1%Б9%АД%C4%АБ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Маделунг, Wилферд „Тҳе Фатимидс анд тҳе Қарматīс оф Баҳрайн“, . Медиаэвал Исма'или Ҳисторй анд Тҳоугҳт. Cамбридге Университй Пресс, 1996 — 21–73-бет. ИСБН 978-0-521-00310-0.
- Маделунг, Wилферд (2003). "ḤАМДĀН ҚАРМАṬ". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ХИ/6: Ḥāжж Саййāḥ–Ҳарем И. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 634–635 б. ИСБН 978-0-933273-70-2. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/ҳамдан-қармат-.
- Маделунг, Wилферд (2007). "ʿАбдāн, Абū Муḥаммад". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. ИССН 1873-9830. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_СИМ_0162.
- Маделунг, Wилферд; Ҳалм, Ҳеинз (2016). "Ḥамдāн Қармаṭ". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. ИССН 1873-9830. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_30252.