Hamid Orasli
Орасли Ҳамид Муҳаммадтағи ўғли (1909.23.2, Ганжа - 1983.21.11, Боку) — озарбайжон адабиёцҳуноси. Озарбайжон Фанлар академияси академик (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), филология фанлари доктори (1954), профессор (1955). Озарбайжон педагогика институтининг Тил ва адабиёт факултетини тугатган (1931). Озарбайжон Фанлар академияси Адабиёт ва тил институтида бўлим мудири (1938—65), Низомий номидаги Адабиёт музейи директори (1950—68).
О.нинг асосий илмий фаолияти Низомий ва Фузулийларнинг ҳаёти, ижодининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, Шарқ адабиётида тутган ўринларига бағишланган. О.нинг илмий мероси бир адабиёт доирасида бўлмай, бошқа халқлар адабиёти, хусусан, ўзбек, турк, эрон, араб, туркман, грузин халклари адабиётлари ўртасидаги кўп асрли алоқалар ҳамда уларнинг ички ривожланиш қонуниятларини очиб беришга кўмаклашади. О. Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллигига тайёргарлик ишлари муносабати билан 1939-йилда биринчи марта Тошкентга келган. Кейинчалик, 60—70-йилларда Ўзбекистонда ўтказилган навоийхонлик ва навоийшунослик анжуманларида фаол иштирок этиб, Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги озарбайжон, ўзбек ва рус тилларида ёзган мақола ва маърузалари билан улуғ ўзбек шоири ва мутафаккирининг бой адабий ҳамда илмий меросининг кам ўрганилган муаммоларини илмий асосларда ёритиб бериш ва ушбу меросни Кавказ, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатларида ўрганиш ва тарғиб этишда фидойилик кўрсатган.
О. халқ оғзаки ижодининг ҳам йирик тадқиқотчиларидан. Унинг "Китоби дадам Қўрқут", "Кўрўғли" достони ҳақидаги тадқиқотлари, "Ашуъ ижодиёти" монографияси (И960) бошқа туркий халқлар, жумладан, ўзбек фолклори намуналарини ўрганишда муайян аҳамиятга эга.
Абдуқодир Ҳайитметов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |