Ҳамидулла Болтабоев — филология фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Миллий университети профессори ва Ўзбек адабиёцҳунослиги кафедраси мудири, „Абдурауф Фитрат — адабиёцҳунос“, „Фитратнинг илмий мероси“, „Мумтоз сўз қадри“, „Ислом тасаввуфи манбалари“, „Шарқ мумтоз поэтикаси“, „Фитрат ва жадидчилик“ китоблари муаллифи

Ҳамидулла Болтабоев

Чапдан биринчи
Таваллуди 1954-йил 20-август (1954-08-20) (72 ёш)
Андижон, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби филолог
Соҳаси филология
Иш жойлари Тошкент давлат университети
Таълими Тошкент давлат университети
Илмий даражаси филология фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Ҳаёти ва ижоди

1954-йил 20-августда Андижон вилояти Андижон шаҳрида таваллуд топган. 1971-йили Андижон шаҳридаги ўрта мактабни тугатганидан сўнг, мебел фабрикасида ишлади. 1972-йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факултетига ўқишга кирди. 1977-йили университетни имтиёзли диплом билан тугатгач, қарийб олти йил мобайнида Тошкент халқ хўжалиги институтининг тайёрлов бўлимида ва Қўқондаги умумиқтисод факултетида ўқитувчи, шу факултетнинг Андижон бўлимида мудир бўлиб хизмат қилди. Москва Давлат университетининг Адабиёт назарияси кафедраси қошидаги 3 ойлик курсда малакасини оширди (1987). 1996-йилда эса Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти қошидаги Ихтисослашган илмий кенгашда „ХХ аср бошлари ўзбек адабиёцҳунослиги ва Фитратнинг илмий мероси“ мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фитрацҳунослик илмининг етакчи вакиллари қаторидан ўрин эгаллади. Матёқуб Қўшжонов ва Озод Шарафиддиновгача бўлган ўзбек адабиёцҳунослари ҳам ўзбек мумтоз адабиёти, ҳам замонавий ўзбек адабиёти бўйича тадқиқот ишларини олиб боришган. Аммо кейинчалик, бир томондан, бу ҳар икки соҳа уфқларининг кенгайиши, иккинчи томондан, араб ёзувини ўрганишга бўлган майл ва эътиборнинг сусайиши орқасида адабиёцҳунослар шу икки соҳадан бирини танлашга мажбур бўлдилар. Ҳ.Болтабоев андижонлик Бимий, Ҳабибий, Сайфий сингари шоирлар иззатда бўлган муҳитда улғайгани учун унга арабий ёзув бегона бўлмади. Аксинча, бу сернав ёзувнинг ислоҳ қилинган ва ислоҳ қилинмаган шаклларини қунт билан ўрганиб, бу ёзувлардаги адабиётни ҳам шариллатиб ўқиш малакасини эгаллади. Чўлпон ватанида туғилган ёш адабиёцҳуноснинг Фитрат ижодига мурожаат этишининг боиси эса зуллисонайн адибнинг синглиси Маҳбуба ая билан танишуви ва у билан бир неча йил давомида мулоқотда бўлишининг ҳосиласи эди. Дилига буюк шоир, адиб, драматург, қомусий олим меросини ўрганиш ниятини туккан Ҳ.Болтабоев Москвада ўқиган кезларида Фитрат ва Чўлпоннинг пойтахт кутубхонасида сақланаётган қарийб барча асарларидан нусха кўчириб олди. 1990-йили „Ёшлик“ журналида „Номаълум Фитрат“ мақоласи ва адиб асарлари рўйхатининг ёш тадқиқотчи томонидан эълон қилиниши илм оламидаги инқилобий воқеалардан бири бўлди. Ўзбек адабиёти дарвозасини маҳкам қулфлаб олган кимсалар Фитрат ва Чўлпоннинг шу дарвозадан кириб, қонуний ўринларини олишларига ҳали ҳам тихирлик қилаётган эдилар. Бу мақола ва рўйхатнинг чоп этилиши билан Кимнинг Ким эканлиги маълум бўлди-қолди. Шундан кейин Ҳ.Болтабоев „Талабни қондирмаган инқилоб“, „Надир Ватан ишқи“, „Мир Алишер Навоий Фитрат талқинида“, „Сайҳа“ қисматидан лавҳалар ёки шоир Фитрат ҳақида", „Юрт қайғуси“ (1991) сингари мақолаларини эълон қилиб, бу билан китобхон ватандошларини фитратноманинг олтин саҳифалари билан таништиришга киришди. Айни вақтда Фитратнинг „Мухтасар ислом тарихи“ (1992), „Адабиёт қоидалари“ (1995), „Бедил (Бир мажлисда)“ (1996), „Аруз ҳақида“ (1997), „Мунозара“ (1998) ва бошқа асарларини табдил, сўзбоши ва изоҳлар билан, айримларини эса ўзбек тилига таржима қилиб чоп этди. 2000-2010-йилларда эса „Маънавият“ нашриёти Ҳ.Болтабоев нашрга тайёрлаган Фитрат „Танланган асарлар“ининг 5 жилдлик нашрини амалга оширдики, бу илмий ва маданий ҳаётдаги муҳим воқеалардан бири бўлди. Унинг „Адабиёцҳунослик ва структурал методлар“ (2002), „Тасаввуф тарихида чиштийлик тариқати“ (2006), „Модернизм ва янги ўзбек шеърияти“, „Қуёшни кутган кеча (Фитратнинг нашр қилинмаган драмалари қисмати)“ (2007), „Янги назарий тамойиллар“ (2008), „Янгиланаётган адабий жараён“, „Фарҳод ва Ширин номлари генезисига доир“ (2009) сингари янги илмий ғояларга бой мақолалари  эълон қилинди. Олимнинг хорижий анжуманларда ўқиган маърузалари орасида „Рус формал мактаби ва ўзбек жадид адабиёцҳунослиги“ (Москва, 1987), „Фитратнинг Истанбул даврини тавсифловчи манбалар“ (Самарқанд, 1993), "Марказий Осиёда „Дору-л-ислом“ тушунчасининг тадрижига доир" (Киото, 1999), „Ўзбек тили генезиси ва унинг тараққиёти“ (Улан-Ботир, 2010), "Корейс ва ўзбек адабиётларидаги „пхесол“ ва „қисса“ жанрларини типологик ўрганиш" (Тошкент, 2011), „Хоразмшоҳ-ануштегинлар давлати“ ХИ-ХИИИ асрлардаги Марказий Осиёнинг адабий манбаи сифатида" (Боку, 2012) сингари оз ўрганилган ва ранг-баранг мавзуларга бағишланган чиқишлари анжуман қатнашчиларида катта таассурот қолдирди. Олимнинг 2009-йилда Чаноққалъа (Туркия)даги 18-Март университетига фахрий доктор, Москва (Россия)даги Халқаро эстетика ва эркин санъат ижтимоий академиясига ҳақиқий аъзо этиб сайланиши, Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форумига аъзо, Корея ва Туркиядаги илмий журналларга таҳрир аъзоси этиб тасдиқланиши, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий аттестация комиссияси, Республика Фан ва технологиялар маркази қошидаги филология фанлари бўйича тузилган экспертлар кенгашларига бир неча йил мобайнида раислик қилиши у эришган катта обрў ва эътиборнинг ёрқин белгисидир. „Адабий-эстетик тафаккур тарихи“ (М.Маҳмудов билан ҳамкорликда) ва „Адабиёт энсиклопедияси“ 1-жилди нашр этилди.

ҲАЙОТИ ва ФАОЛИЙАТИНИНГ МУҲИМ САНАЛАРИ

1954 йил 29 август — Андижон шаҳрида Убайдуллоҳ махдум ва Эътиборхон ая оиласида туғилди (Маориф кўчаси, 43)

1961 −71 йиллар — Андижон шаҳридаги 32-мактаб ўқувчиси.

1971 йил — ўрта мактабни тамомлаб, Мебел фабрикасида иш бошлади.

1972 йил — Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг Филология факултетига ўқишга кирди.

1977 йил — ТошДУни имтиёзли диплом билан тамомлади.

1977-1983 йиллар — Тошкент Халқ хўжалиги институти тайёрлов бўлими, Қўқон Умумиқтисод факултетида ўқитувчи. Андижон филиалида тайёрлов курси мудири.

1983 йил 6 октябр — ТошДУ Илмий кенгашида „Ҳозирги ўзбек насрида услубий изланишлар (70-йиллар)“ мавзуида проф. У.Норматов раҳбарлигида номзодлик диссертасияси ҳимояси.

1983-1998 йиллар — Чўлпон номидаги Андижон Давлат тиллар педагогика институтида катта ўқитувчи, досент, Рус ва хорижий халқлар адабиёти кафедраси мудири.

1987 йил сентябр-декабр — М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети Адабиёт назарияси кафедрасида малака ошириш курси тингловчиси.

1992 йил сентябр — 1996 йил май — Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти катта илмий ходими (ўриндошлик асосида).

1996 йил 7 декабр — „ХХ аср бошлари ўзбек адабиёцҳунослиги ва Фитратнинг илмий мероси“ мавзуида докторлик диссертасияси ҳимояси.

1998 йил сентябрдан — Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факултети профессори.

1999-2000 йиллар — Токио Давлат университети Туркистон тадқиқотлари маркази Гранти аъзоси.

1999-2013 йиллар — Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири.

2000-2007 йиллар — Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар марказида Филология фанлари бўйича Экспертлар кенгаши раиси.

2001-2006 йиллар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестасия комиссияси Филология фанлари бўйича Экспертлар кенгаши аъзоси.

2007-2011 йиллар — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, Тошкент Давлат шарқшунослик институти қошидаги Ихтисослашган илмий кенгаш аъзоси.

2007-2011 йиллар — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Ф-151 рақамли „Адабиёт энсиклопедияси“ илмий Гранти раҳбари.

2008 йил 21 февралдан — Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги „МУМТОЗ СЎЗ“ МCҲЖ нашриёти таъсисчиси ва директори.

2008-2011 йиллар — Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети қошидаги Ихтисослашган Кенгаш аъзоси.

2009 йил 3 май — Туркия жумҳурияти 18-март университети (Чаноққал’а) фахрий доктори.

2009 йил 18 майдан — Корея Республикаси Марказий Осиё тадқиқотлари маркази ва „Реви оф Cентрал Асиан Студиэс“ („Марказий Осиёга доир тадқиқотлар ахбороти“) журнали таҳририяти аъзоси.

2011-2013 йиллар — Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Танқид ва адабиёцҳунослик Кенгаши раиси.

2011 йил апрелдан — Халқаро Эстетика ва эркин санъат ижтимоий академияси (Россия ФА, Москва) аъзоси.

2011 йилдан — „Академические тетради“ („Академик дафтарлар“) илмий нашрининг таҳририят (Москва) аъзоси.

2012 йилдан — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Ихтисослашган кенгаш аъзоси.

2012-2014 йиллар — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Ихтисослашган Кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси.

2012-2016 йиллар — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Ф1-02 рақамли „Адабиёцҳу-нослик тарихининг фундаментал тадқиқи“ илмий Гранти раҳбари.

2013 йилдан — Республика Маънавият маркази Тарғибот гуруҳи эксперти.

2013 йил ноябрдан — Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми (Қирғизистон) аъзоси.

2014 йил сентябрдан — Халқаро Гуманитар форум (Боку) аъзоси.

2014 йил, 24-25 октябр — Таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан „Ўзбек адабиёцҳунослигида талқин ва таҳлил муаммолари“ мавзуида Республика илмий-назарий анжумани ўтказилди.

2015 йил сентябрдан — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факултети Жаҳон адабиёти кафедраси профессори (ўриндош).

2016 йил сентябрдан — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факултети Жаҳон адабиёти кафедраси профессори

2016-йил сентябрдан — Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик кафедраси профессори (ўриндош).

2016-йил октябрдан — ЎзРФА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази. Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази профессори (ўриндош).

2017-йил январ сонидан — „Гулистон“ журнали жамоатчилик кенгаши аъзоси.

2017-йил апрелдан — Интернатионал Жоурнал оф Арц анд Ҳуманитиэс (Халқаро Гуманитар журнал) таҳририяти аъзоси.

2017-йил 20-апрелдан — Халқаро Тил таълими ва уни ўқитиш симпозиуми аъзоси (Италия, Рим).

2017-йил июлдан — ЎзРФА Тил, адабиёт ва фолклор институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc.27.06.2017.Фил.46.01 рақамли илмий кенгаш аъзоси.

2017-йил октябрдан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Илмий кенгаши аъзоси.

2018-йил январдан — Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc.26.04.2018. Исл/Фил.57.01 рақамли илмий кенгаш аъзоси,

2018-йил февралдан — Ўзбекистон халқаро ислом академияси Шарқ адабиёти ва манбашунослиги кафедраси профессори (ўриндош).

2018-2019 „Ислом тафаккури“ журнали бош муҳаррири ўринбосари.

2019-йил февралдан — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

2019-йил июндан — Баку Давлат университети „Китобхоначилик ва редактор санъати“ журнали таҳририяти аъзоси.

2019-йил 18-ноябрдан — ЎзМУ Ўзбек филологияси кафедраси мудири.

2019-йил декабрдан — Боку университети (Озарбойжон) „Кутубхоначилик ва редактор санъати“ журнали таҳририяти аъзоси.

2019-йил 28-декабр — Озарбойжон Миллий илмлар академиясининг 2019-йил натижалари бўйича „Йил олими“ мукофоти соҳиби.

2020-йил январдан — Ўзбекистон Миллий университети „ЎзМУ Илмий хабарлари“ журнали таҳририяти аъзоси.

2020-йил 2-сентябрдан — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори илмий-адабий маслаҳатчиси.

2021-йил 25-августдан — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/25.08.21.Фил.01.16 рақамли Илмий кенгаш раиси.

Манбалар