Ҳаммад ибн Булуггин (арабча: حمّاد بن بلكين‎‎) (1029-йил августда вафот этган[1]) ҳозирги Жазоир ҳудудида ҳукмронлик қилган Ҳаммадийлар сулоласининг биринчи ҳукмдори (1014—1029).

Ҳаммад ибн Булуггин
Ҳаммадий султонлиги амири
Салтанат 1014 — 1029-йил август
Ўтмишдоши лавозим таъсис этилган
Давомчиси Қаид ибн Ҳаммад
Туғилиши 972-йилдан олдин
Вафоти 1029-йил август
Тазмалт, Бéжаïа вилояти, Жазоир
Дафн этилган жой
Фарзандлари Қаид ибн Ҳаммад
Абдуллоҳ ибн Ҳаммад
Юсуф ибн Ҳаммад
Оуиғлан ибн Ҳаммад
Муҳаммад ибн Ҳаммад
Алнас ибн Ҳаммад
Сулола Ҳаммадийлар сулоласи
Отаси Булуггин ибн Зирий
Дини Ислом

Ҳаёти

Отаси Булуггин ибн Зирий вафотидан сўнг, Ҳаммаднинг акаси ал-Мансур ибн Булуггин (ҳ. 984–995) Ифриқиядаги Зирийлар сулоласи раҳбари бўлди. Ҳаммадни эса марказий Мағриб (ҳозирги Жазоирнинг шимолий ҳудудларига мос келади) ҳудудга ҳоким этиб тайинлади. Зената қабилаларига қарши кураш олиб бориб, охир-оқибат, уларни Марокаш ҳудудларига сиқиб чиқарди. Ҳаммад 1007-йилда Сетифдан ғарбда жойлашган Ходна тоғларида ал-Қала номли қароргоҳига асос солиб, кенг кўламли қурилиш ишларини бошлаб юборди. Қурилишлар давомида замондошлари орасида жуда машҳур бўлган сарой ва масжид ҳам бор эди.

Шундан сўнг, Ҳаммаднинг Зирийлар салтанатининг ғарбий қисмида нуфузи оша бошлади. Ҳаммад 1014-йилда суннийликни қабул қилди[2]. Зирийлардан мустақиллик эълон қилиб, Бағдоддаги сунний Аббосийларни қонуний халифалар дея тан олди[3]. Дастлаб Зирийлар зиддиятга киришган бўлсалар-да, 1016-йилда уруш ҳаракатларини тўхтатишга мажбур бўлдилар. 1018-йилда эса Ҳаммадийлар давлати мустақиллигини тан олишга мажбур бўлдилар. 1024-йилнинг сентябр—октябр ойларида ал-Муъизз ибн Бадиснинг синглиси Умму ал-Улу Ҳаммад ибн Булуггиннинг ўғли Абдуллоҳга турмушга чиқди. 1024-йилнинг 8—9-октябр кунлари дабдабали тўй қилдилар[4]. Умму ал-Улу 1053/1054-йилда (ҳижрий 445) вафот этди[5].

Ҳаммаднинг вориси Қаид ибн Ҳаммад (ҳ. 1029–1054) бўлиб, унинг даврида Фотимийлар билан муносабатлар қайта тикланган.

Манбалар

  1. ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 157-бет. 
  2. ↑ Фаитҳс Аcросс Тиме: 5,000 Еарс оф Религиоус Ҳисторй. АБC-CЛИО, 15 Жан 2014 — 671-бет. ИСБН 9781610690263. 
  3. ↑ ; Ноэлле Wацон; Паул СчеллингерМиддле Эаст анд Африcа: Интернатионал Диcтионарй оф Ҳисториc Плаcес. Роутледге, 5 Мар 2014 — 37-бет. ИСБН 9781134259939. 
  4. ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 142-бет. 
  5. ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 143-бет. 
Янги даража Ҳаммадий ҳукмдор
1014—1028
Кейингиси