Hamza Bey
Ҳамза Бей (1460-йилда вафот этган) – ХВ асрда яшаган Усмонийлар денгиз флоти амирали, султон Меҳмед ИИ Фотиҳнинг элчиси[1][2].
Ҳаёти
Ҳамза Бейнинг номи тарихда илк бор 1421-йилда тилга олинган. Ўша пайтда унинг акаси Боязид пошо Мустафо Чалабийнинг Эдирнени эгаллашига йўл қўймасликка уринган, аммо бу ишда муваффақиятга эриша олмаган. Боязиднинг келиб чиқиши албанлардан бўлган ва уруш асири сифатида келтирилган[3][4]. ХВ аср Византия тарихчиси Доукас Боязидни „албан аслидан бўлган қул“ дея тасвирлаган. Замонавий тарихчи Узунçарşıлı эса манба келтирмаган ҳолда унинг Амасяда амасялик Яхшī Бейнинг ўғли бўлганини ёзган. Шунинг учун унга Амасялı яъни „амасялик“ лақаби берилган[5]. Бундан келиб чиқадики, уларнинг бобоси албан бўлиб, исломни қабул қилган ва Усмонийлар юришига қўшилган, сўнгра Амасяга жойлашган. Боязиднинг қўшини Мустафо томонга ўтиб кетгач, Боязид қатл этилган. Ҳамза ҳали ёш бўлганлиги боис Жунайд унга раҳм қилган ва Ҳамза омон қолган. 1424-йилда Ҳамза Онадўли бейларбеги этиб тайинлангач, акасининг ўлими учун қасос олган, Жунайдни тор-мор этиб,, унинг ерларини эгаллаб олган, уни ва оиласини асирга олиб, қатл эттирган.
Ҳамза Бей 1430-йилда Салоники қамалида султон Мурод ИИ флоти қўмондони сифатида фаолият олиб борган ва шу орқали машҳур бўлган. Бу қамал охир-оқибат Усмонийлар фойдасига ҳал бўлган.
1453-йилда Ҳамза Бей Константинопол фатҳи пайтида Усмонийлар денгиз флоти қўмондони этиб тайинланди. У аввалги қўмондон Балтаоğлу Сüлейманнинг ўрнини эгаллади. Шаҳар устига қилинадиган якуний ҳужумда, мудофаа кучларининг деворнинг энг муҳим шимолий ва ғарбий қисмларига ёрдамга боришининг олдини олиш мақсадида Ҳамза бошчилик қилаётган Усмонийлар флоти жануб томонда Мармар денгизи бўйидаги Константинополнинг денгизга қараган деворларига, шарқда Ҳалич бўйлаб қурилган тўғонга чалғитувчи ҳужумлар уюштириши керак эди. 29-май куни амалга оширилган ҳужумда Ҳамзанинг кемалари византияликларнинг денгиз мудофаасини ёриб ўта олмади, деворларга чиқишга муваффақ бўлган оз сонли аскарларнинг ҳужуми эса дарҳол бартараф этилган. Шунга қарамай, Усмонийлар ҳужуми муваффақияти якуланган.
Ҳамза Бей 1456-йилгача Усмонийлар денгиз флоти қўмондони бўлиб хизмат қилди. Истанбул қўлга олингач, флот Эгей денгизи оролларини забт этиш вазифасини олди, натижада Имброс, Лемнос ва Тҳасос Усмонийлар тасарруфига ўтади. Бироқ Родос рицарлари қаршилиги туфайли Эгей денгизининг қолган қисмини эгаллашнинг имкони бўлмади ва Усмонийларнинг янги пойтахтдан Ўрта ер денгизига чиқиш йўли тўлиқ очилмай қолди.
Ўлими
1460-йилда Никопол бейи сифатида Ҳамза Бей Валахияга юборилган элчиларни ҳимоя қилиб бориш вазифаси юкланган қўшин бошида эди. Қайтишда у ва унинг қўшини Влад ИИИ томонидан пистирмада қўлга олинди. Ҳамза ўз одамлари билан бирга қатл этилди ва лавозимига ҳурмат юзасидан энг баланд қозиққа қадаб қўйилди[6][7]. Тарихчи Лаоникос Чалкокондйлеснинг ёзишича, бу хабарни эшитган султон Меҳмед жуда қаттиқ ғазабланиб, хабарни етказган Вали Маҳмуд пошони уриб юборган[7].
Ёдгорликлари
Ҳамзанинг жасади ўғиллари томонидан қайтариб олиниб, у қурдирган мажмуага Бурсадаги масжид ва турбалардан иборат иншоотга дафн этилган. Ушбу мажмуа ҳозиргача сақланиб қолган.
1430-йилда Салоникининг забт этилишидаги хизматлари туфайли у ерда Ҳамза Бей масжиди қурилган. 1923-йилдаги Греция ва Туркия ўртасидаги аҳоли алмашинувидан сўнг масжиддан ибодат мақсадларида эмас, балки турли савдо-сотиққа оид мақсадларида, асосан, кинозал сифатида фойдаланилган. 2006-йилда иншоот Юнонистон давлати томонидан реставрация қилиш учун сотиб олинган.
Шахсияти
Тарихчи Бертрандон де ла Броқуиэре Ҳамзани „жуда жасур“ одам дея тасвирлайди. Унинг ёзишича, Ҳамзанинг йиллик даромади тахминан 50 минг дукат бўлган[8].
Маданият
Гарй Шоре томонидан суратга олинган Драcула Унтолд филмида Ҳамза Бей ролини Фердинанд Кингслей ижро этган[9].
Манбалар
- ↑ İналcıк, Ҳалил. Тҳе Оттоман Эмпире: Cонқуэст, Организатион анд Эcономй. Вариорум Репринц, 1978 — 116-бет. ИСБН 9780860780328.
- ↑ İсмаил Ҳâми Даниşменд, Османлı Девлет Эркâнı, Тüркие Яйıневи, İстанбул, 1971, п. 9. (Туркиш)
- ↑ Имбер, Cолин. Тҳе Оттоман Эмпире 1300-1481. Исис Пресс, 1990 — 79-бет.
- ↑ Фишер, Сйдней Неттлетон. Тҳе Миддле Эаст: А Ҳисторй. Роутледге & Кеган Паул, 1960 — 184-бет.
- ↑ Ставридес, Т.. Тҳе Султан оф Везирс: Тҳе Лифе анд Тимес оф тҳе Оттоман Гранд Везир Маҳмуд Паша Ангеловиć (1453-1474). Брилл, 2001 — 55-бет. ИСБН 9789004121065. Қаралди: 2014-йил 26-декабр.
- ↑ Франз Бабингер. Меҳмед тҳе Cонқуэрор анд Ҳис Тиме. Принcетон Университй Пресс, 1978 — 204-бет.
- ↑ 7,0 7,1 Ставридес Т. Тҳе Султан оф Везирс: Тҳе Лифе анд Тимес оф тҳе Оттоман Гранд Везир Маҳмуд Паша Ангеловиc (1453-1474) (Оттоман Эмпире анд Иц Ҳеритаге). Брилл, 2001 — 140–141-бет.
- ↑ Чарлес Ҳенри Аугусте Счефер. Ле вояге д'оутремер де Бертрандон де ла Броқуиèре: премиэр cонсеиллер де Пҳилиппе ле Бон, дуc де Боургогне (фр), Парис, 1892 — 136-бет.
- ↑ „Фердинанд Кингслей“. Роттен Томатоэс.
Ҳаволалар
- Ҳамза Бей Cомплех (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-04-02 санасида архивланган)Арчнетда