Ҳанифа Раҳматуллаева (1956.30.4, Зомин тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1999). Республика рус тили ва адабиёти институтини тугатган (1979). 1978-йилдан Зомин туманидаги 1гимназияда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. Дарсни янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтади. Бир қанча ўқув методик қўлланмалар муаллифи[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил