Ҳанновер — Германиядаги шаҳар, Лейн дарёси бўйидаги порт, Қуйи Саксония ерининг маъмурий маркази. 522686 нафар аҳоли истиқомат қилади (2010). Майдони — 204,01 км2. Транспорт йўл ва ҳаво йўллари тугуни. Халқаро аэропорт бор. Саноат ва молиясавдо маркази. Машинасозлик, хусусан транспорт машинасозлиги, электротехника, резина, рангли металлургия, кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Ҳанновер атрофи ГФР даги йирик нефт олинадиган раён. Ҳанноверда ҳар йили халқаро саноат ярмаркалари ўтказилади. Шаҳарда техника, ветеринария, педагогика. олий ўқув юртлари, мусиқа ва театр академияси, метрополитен, университет, опера театри, музейлар ва бошқа мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Эски ратуша (1413-55) ва Лейбниц уйи (1648-52) бор. Ҳанновер ХИИ асрдан маълум. 1866-йилдан 1945-йилгача Пруссиядаги Ҳанновер провинсиясининг маъмурий маркази бўлган.[1]

Ҳанновер
Шаҳар
Hannover
Герб
52°22′28″Н 9°44′19″Э / 52.37444°Н 9.73861°Э / 52.37444; 9.73861
Мамлакат Германия
Ер Қуйи Саксония
Ҳукумат
 • Бургомистр Степҳан Wеил
Майдон 20,401 км2 (7,877 кв ми)
Маркази баландлиги 55 м
Аҳолиси
 (2010)
522 686
Зичлиги 2528 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди +49 511
Почта индекс(лар)и 30001-30669
Автомобил коди Ҳ
Идентификационный код 03 2 41 001
Hannover xaritada
Hannover
Ҳанновер

Географияси

Ҳудуди

Ҳанновернинг ҳудуди км2дир. Денгиз сатҳидан ўртача м баландликда жойлашган.

Демографияси

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил