Ҳанс Чристиан Андерсен (1805.2.4, Оденс — 1875.4.8, Копенгаген) — Дания ёзувчиси, машҳур эртакнавис. Этикдўз оиласида туғилган. „Импровизатор“ (1835) романида қуйи табақадан чиққан хаёлпараст шоир ва жамият зиддияти тасвирланади. Андерсеннинг „Қўрғошин солдатча“ (1838), „Булбул“ (1843), „Иркит ўрдакча“ (1843), „Қиролича“ (1844), „Она“ (1848) каби ма-шҳур эртаклари ва „Сурациз сурат китоби“ (1840) шу даврда яратилган. Андерсен „Мулат“ (1840) песасини, „Шоир бозори“ (1842) йўл хотираларини ҳам ёз-ган. „Икки баронесса“ (1849) романида табақалаштиришга асосланган жамиятни танқид қилади. Андерсеннинг жуда кўп эртаклари („Иркит ўрдакча“, „Қиролича“ ва бошқалар) ўзбек тили га таржима қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил