Hans Spemann
Ҳанс Спеманн (1869.27.6, Штутгарт 1941-йил, 9-декабр, Фрайбург, Баден) — немис эмбриологи, экспериментал эмбриологиянинг асосчиларидан бири. Гейделберг, Мюнхен, Вюрсбург университетида ўқиган. Росток (1908–1914) ва Фрейсбург (1919–1937) университетида профессор Берлиндаги биология институти директори (1914–1919). Илмий фаолияти сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг экспериментал эмбриологиясига оид шу изланишлари ривожланаётган эмбрион қисмларининг ўзаро боғлиқлиги, детерминация ва бошқалар жараёнларни ўрганишга замин яратди. Нобел мукофоти лауреати (1935)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |