Harima
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ҳарима (японча: 播磨町) Япониянинг Хёго префектурасининг Како туманида жойлашган шаҳарчадир. 2022-йил 1-май ҳолатига кўра, шаҳарчада 15410 та хонадонда 34735 нафар аҳоли истиқомат қилади ва аҳоли зичлиги 1 км² га 3800 кишидан тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 9,13 квадрат километр (3,53 ми²). Шаҳар Япониянинг эски провинсияларидан бири бўлган Харима провинсияси шарафига номланган. Шаҳар гули – хризантема[1].
Ҳарима 播磨町 | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Ҳудуд | Кансаи |
| Префектура | Ҳёго Префектураси |
| Туман | Како |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Ҳироко Шимизу (2006-йил Июл ойидан буюн) |
| Майдон | 9.13 км2 (3.53 кв ми) |
| Аҳолиси (2022-йи 1-май.) |
34,735 |


География
Ҳарима Хёго префектурасидаги Ҳарима туманининг жануби-шарқий қисмида, Иннанно платосининг жанубидаги Кисегава дарёси ҳавзасида жойлашган. Жануби Сето ички денгизи билан чегарадош ва иккита сунъий орол – Ниижима ва Хигашиниижима мавжуд бўлиб, улар шаҳар ҳудудининг тахминан 30% ни ташкил қилади.
Қўшни муниципалитетлар
Хёго префектураси:
- Акаши
- Какогава
Иқлими
Ҳарима нам субтропик иқлимга эга, ёз фасли иссиқ, қиш фасли салқин ва қор ёғиши билан ажралиб туради. Харимада ўртача йиллик ҳарорат 15,7 °C. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1527мм, сентябр эса энг нам ой ҳисобланади. Август ойида энг юқори ҳарорат 26,86 °C, энг паст ҳарорат эса январ ойида 5,2°C[2].
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш ташкилоти маълумотларига кўра[3], Ҳарима аҳолининг ўсиш сурати 1970-йилларда тез бўлган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1920 | 4 688 | — |
| 1930 | 5 159 | +10.0% |
| 1940 | 5 758 | +11.6% |
| 1950 | 8 062 | +40.0% |
| 1960 | 8 814 | +9.3% |
| 1970 | 13 116 | +48.8% |
| 1980 | 26 527 | +102.2% |
| 1990 | 30 813 | +16.2% |
| 2000 | 33 766 | +9.6% |
| 2010 | 33 192 | −1.7% |
Тарихи
1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимини яратиш билан Хёгонинг Како туманида Аэ (японча: 阿閇村) қишлоғи ташкил этилди. Акаши ва Какогава билан бирлашиш бўйича музокараларда юзага келган низолар туфайли қишлоқ мустақил бўлишни танлаган ва 1962-йил 1-апрелда шаҳар мақомига кўтарилган.
Ҳукумати
Ҳарима тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 14 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш шаклига эга. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Хёго 14-округининг бир қисмидир.
Иқтисоди
Кимё саноати заводлари шаҳар ҳудудининг 30% ни эгаллаган сунъий оролларда (Ниижима ва Хигашиниижима) ишлайди ва Ҳарима денгиз бўйидаги саноат зонасининг бир қисмини ташкил қилади. Урбанизация бошқа округларга қараганда анча ривожланган ва қўшни Акаши ва Какогава шаҳарлари билан солиштириш мумкин. Турар-жой ерларини ўзлаштириш натижасида экин майдонлари йилдан-йилга доимий равишда камайиб бормоқда.
Таълими
Харимада тўртта мактабгача таълим мактаби ва шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган иккита ўрта таълим мактаби ва Хёго префектураси таълим бошқармаси томонидан бошқариладиган битта лицей мавжуд.
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар


Манбалар
Ҳаволалар
Викиомборда „Ҳарима, Ҳйōго“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
- Ҳарима расмий веб-сайти (японча)