Haritat IV
Ҳаритат ИВ (милоддан аввалги 8 – милодий 40-йилларда ҳукмронлик қилган) – Наботийлар (Наботия, Набатея) давлатининг сўнгги йирик ҳукмдорларидан бири. Иудея ва Рим билан жангларда ғалабага эришиб, Наботия ҳудудини бироз кенгайтирган ва „ўз халқини севувчи“ деган унвони билан машҳур. Наботийлар давлати унинг даврида равнақ этди[1].
| Ҳаритат ИВ | |
| Ҳаритат | |
| Наботийлар давлати (Наботия ёки Набатея) подшоҳ | |
| Ҳукмронлигининг бошланиши: | милоддан аввалги 8-йил |
|---|---|
| Ҳукмронлигининг тугаши: | милодий 40-йили |
| Ўтмишдош: | Ободат ИИИ |
| Ворис: | Малику ИИ |
| Туғилган санаси: | милоддан аввалги И аср |
| Вафот санаси: | милодий 40-йил |
| Дафн жойи: | Петра |
| Турмуш ўртоғи: | Шаҳила |
| Фарзандлари: | Малику ИИ (ўғли) |
| Сулола: | Наботийлар |
Тахтга ўтириши
Милоддан аввалги 9—8-йиллар қишида Ободат ИИИ (Ободат ИИ (тахминан милоддан аввалги 62—60-йиллар)нинг мавжудлиги тўлиқ исботланмаганлиги учун у Ободат ИИИ (милоддан аввалги 30—9-йиллар) эмас, Ободат ИИ ҳам бўлиши мумкин) вафот этгач, Наботияда ички сулолавий кураш юз беради. Ички курашларда вазир Силлайни Рим империяси ёрдамида енгиб, Ҳаритат ИВ (милоддан аввалги 8—милодий 40) Наботийлар тахтига ўтиради.[2].
Маданий ҳаёт
Ҳозиргача топилган наботий ёзувларининг аксарияти Ҳаритат ИВ нинг подшолик даврига тўғри келади. Бу ёзувлар одатда қабртош ёзувларидан иборат бўлиб, уларнинг деярли ҳаммаси подшо Ҳаритат ИВ нинг у ёки бу ҳукмронлик қилган йили билан саналанган. Ҳукмдорлигининг 43-йили (милодий 35-йил)га тегишли бир ёзувда Ҳаритат ИВ „ўз халқини севувчи“ деб аталган ва у билан бирга малика Шаҳиланинг исми берилган. Одатда, „халқнинг дўсти“, „халқни севувчи“ сингари ҳокимларнинг эпитетлари эллинистик давлатларда учраган[3].
Сиёсат
Ҳаритат ИВ даврида Наботийлар давлати Иордан дарёси ортидаги ерлар ҳисобига бироз кенгайди. Милодий 36-йили Иудея подшоси Ирод ИИ Антип билан юз берган жангда Ҳаритат ИВ катта ғалаба қозонади. Бундан ғазабга келган Рим императори Тиберий Суриянинг Римлик ҳокими Виттелийга Ҳаритат ИВ ни тириклайин тутиб ёки бошини олиб келишни буюради. Аммо 37-йили Тиберий тўсатдан вафот қилди, Ҳаритат ИВ эса шу йили қасос сифатида Дамашқни олади ва шу йилдан бошлаб 60-йилларгача Дамашқда Рим тангаларини зарб қилиш тўхтаб қолган. Бу воқеалар ҳақида авлиё Павелнинг Коринфликларга иккинчи мактубида ҳам аниқ хабарлар бор. Ҳаритат ИВ дан сўнг тахтга ўтирган ўғли Малик (Малику) ІІ (40—70-йилларда ҳукмронлик қилган) даврида наботийлар Иордан дарёси ортидаги ерларни йўқотдилар[4].
Вафот қилиши ва мақбараси
Ҳаритат ИВ милодий 40-йили вафот этади. Ҳаритат ИВ ва унинг ўғли Малику ИИ милодий И асрнинг бошларида Наботийлар томонидан Иордания жанубидаги қадимий Петра шаҳридаги қоялардан бирига ўйиб қурилган мақбарага дафн этилган[5].
Манбалар
- ↑ Ҳасанов А. Қадимги Арабистон ва илк ислом: И китоб. Жоҳилия асри. – Тошкент: „Тошкент ислом университети“, 2001. 104–бет.
- ↑ Аравия: материали, с. 61
- ↑ Шифман. Набатейскоэ государство. c. 27.
- ↑ Ҳасанов А. Қадимги Арабистон ва илк ислом: И китоб. Жоҳилия асри. – Тошкент: „Тошкент ислом университети“, 2001. 104–бет.
- ↑ Леэ, Ҳаэ-рин „Жордан'с анcиэнт cитй оф Петра демонстратес анcиэнт Набатаэанс' гениус“. 16.03.2023. Қаралди: 2024-йил 14-июн.