Halol va harom
Ҳалол ва ҳаром - ижобий ёки салбий деб баҳоланадиган диний, ахлоқий-ҳуқуқий нормалар. Ҳалол ("эркин", "боғланмаган") — шариатда мусулмонлар учун рухсат этилган хатти-ҳаракатлар ва ишлар, тоза ва пок ҳисобланган озиқ-овқатлар. Қуръ-он ва ҳадисга кўра, сув, сут, нон, мева ва унинг шарбатлари, полиз экинлари, Аллоҳнинг исми айтиб сўйилган ҳалол ҳайвонлар ва ҳалол қилинган таомлар, кийишга рухсат берилган кийимлар ҳалолдир. Ҳалол меҳнатдан топилган мулк, мерос, ҳадя қилинган нарса, икки томон розилиги билан бўлган тижорат туфайли қўлга киритилган маблағ ҳалол бўлади. Шариатда ҳалол ҳисобланган нарсани ҳаром деган одам кофир ҳисобланади.
Ҳаром ("ман қилинган", "тақиқланган") — шариатда мусулмонлар учун қатъий тақиқланган хатти-ҳаракатлар, ишлар, ейиш ман қилинган озиқовқатлар. Ҳалолнинг зидди. ислом динига кўра, ноҳақ одам ўлдириш, арақ ва бошқа маст қилувчи ичимликлар ичиш, чўчқа гўшти ейиш, ўлимтик ҳайвонлар гўшти, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти, қимор, ўғирлик, ёлғон гапириш, бировнинг ҳаққини ейиш, одамларни ҳақорат қилиш, уларга ёмон ном қўйиш, орқасидан ғийбат қилиш, туҳмат, гирромлик, фоҳи-шалик, зинокорлик, ўз сўзини, ичган қасамини бузиш, судхўрлик, порахўрлик, шариат ман қилган йўл билан қилинган савдосотикдан топилган ҳар қандай мол-мулк ва шаҳрик. ҳаромдир. Фойдаланиш ҳаром этилган, истифода қилган кишига фақат зарар берадиган ўсимликларни экиш, парвариш қилиш (у нарсадан ўзи фойдаланмаса ҳам) ҳалол бўлмайди. шариатда ҳаром ишларга одатланган одам гуноҳкор бўлиш билан бирга ҳаётда хорлик, шармандалик, қашшоқлик ва тузалмас оғир касалликка гирифтор бўлиши таъкидланад. Барибир ҳаром йўл билан топилган пул ҳеч кимга буюрмаган.Сиз бировга ёмонлик қилдингизми у албатта сизга қайтади .Етимни ва бошқа кўплаб одамларнинг ҳақини едизми сизни ишлариз орқага кета бошлайди ҳар хил дарди йўқ касалликларга чалинасиз . Шундай экан кўзларингизи очиб Оллоҳ таолога тавба қилинг Оллоҳ кечиримли балки гуноҳларингизни кечирар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |