Асасинлар ва Низорийлар давлати асосчиси
Мамлакат: Эрон
Туг'илган жойи: Қум, Эрон
Туг'илган санаси: 1050
Вафоти: 1124
Қароргоҳи: Аламут
Устози: Ҳамдан Қармат
Фарзандлари: 2 о'г'ил, 2 қиз

Ҳасан Саббоҳ (форсча- حسن صبا, арабча الحسن بن الصباح الحميري) 1050-1124-йилларда яшаган. Низорий Исмоилийлар давлати асосчиси, асасинлар (ҳашшошийлар) сардори. У ҳақида ғарб мамлакатлари Марко Поло ёзган эсталиклари орқали маълумотга эга бўлишган. Вафотига қадар Аламут қасрида яшаганлиги учун уни ғарбда „Тоғ оқсоқоли“ деган ном билан танишади.

Ёшлиги

Айтишларича у ўз ҳаётини ёзиб қолдирган, бироқ бу маълумотлар бизгача етиб келмаган. Ҳасан Саббоҳнинг форс тилида таълим-тарбияга оид „Ал-фусул ал-арба“ деб номланган рисоласи ҳам мавжуд. Бу рисола ҳам бизгача сақланмаган бўлиб, ундан баъзи парчалар аш-Шаҳристоний асари орқали маълум.

„Саргузашти Саййидина“ асарида ёзилишича у 1050-йил Эроннинг Қум шаҳрида шиалар оиласида дунёга келган. Отаси асли келиб чиқиши яманлик бўлган араб, Куфа шаҳрини ташлаб, Эрондаги арабларнинг дастлабки марказларидан бири бўлган Қум шаҳрига кўчиб келган. Кейин оиласи Рай шаҳарига кўчиб ўтади. Ҳасаннинг ёшлиги Райда ўтган. Шу ерда устози Ҳамдан Қармат билан танишган. Унинг қўлида метафизика, тиллар, фалсафа, астрономия ва математика (айниқса геометрия) фанларини ўрганди. Рай шаҳри Исмоилий миссионерларининг уйи ҳам эди. Ўша пайтда исмоиллик Эрон ва Мисрнинг шарқидаги бошқа мамлакатларда кучайиб бораётган ҳаракат эди. Эрон исмоилийлари Қоҳирадаги Фотимийлар халифалиги томонидан юборилган миссияни яхши кутиб олганлар ва Имом-халифа ал-Мустансир (ваф. 1094) ҳокимиятини тан олишди. Рай шаҳрида Ҳасаннинг ўртоғи Амира Дарраб уни Исмоилий таълимоти билан таништиради. Ҳасан дастлаб унчалик қизиқмаган бўлса-да, Исмоилнинг Мусога бўлган муносабатлари муҳокама қилинган кўплаб қизғин баҳсларда қатнашгач, унинг қизиқиши аста-секин ўсиб борди.[1]Даррабнинг муносабати Ҳасанни Исмоилий таълимотлари ва эътиқодларини чуқурроқ ўрганишга олиб келди. У 17 ёшида Исмоилийлик оқимини қабул қилди. Ҳасаннинг қаттиққўллиги ва садоқатлилиги уни минтақанинг бош миссионери Абдул Малик ибн Аттош билан яқинлаштирди. Ўн етти ёшли Ҳасан ибн Аттошда жуда яхши таассурот қолдириб, Аттош уни миссионер ўринбосари қилиб тайинлади ва ўқишни давом эттириш учун Қоҳирага боришни маслаҳат берди.[2]У 1076-йилда Қоҳирага йўл олади. Мисрга боргунча у турли шаҳарлар билан танишди. Дастлаб Исфахон, Арран(Озарбайжон), Арманистон, Ироқ, Дамашқ, Фаластин орқали Мисрга жўнаб кетди. Унинг 1078-йил 30-августда Мисрга келгани ҳақида қайдлар мавжуд. Ҳасан у ерда 3 йил ўқиди ва Исмоилийлар оқимининг ҳақиқий аъзоси бўлди.[3]

Исмоилийлар рамзи

Қоҳирада ўқиш давомида Низор ибн ал-Мустансирни қўллаб-қувватлагани учун Бадр ал-Жамолийнинг норизолигига учраб, қисқа муддат қамалди ва кейин Эронга қайтди. Эронга қайтган Ҳасан бутун ҳаётини Исмоилийлик оқимига қаратди. Ҳасан Саббоҳ ўзининг диндошлари бўлган исмоилийлар Эрон бўйлаб тарқалиб кетганлигини, шимолий ва шарқий ҳудудларда, хусусан Дайламанда уларнинг таъсири кучлилигини аниқлади. Исмоилийлар Эроннинг босиб олинган халқлари айниқса, Хуросон ва Кўҳистонда фуқаролар деҳқончилик ерларини иқтога бўлиб, у ерда яшовчи аҳолидан оғир солиқлар ундирган ҳукмрон салжуқийлардан норози эканликларини аниқладилар. Салжуқийларга қарши норозилик ҳаракатларидан унумли фойдаланиб қолдилар. Милодий 1090-йилга келиб, салжуқий вазири Низомулмулк Ҳасанни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ берган эди ва шунинг учун Ҳасан шимолий Қазвин шаҳрида, Аламут қал’асидан тахминан 60 км узоқликда яшириниб яшаб, у ерда у режалар тузди. Аҳолиси асосан шиа мусулмонлари бўлган унумдор водий билан ўралган Аламут қалъани эгаллаш учун Ҳасан салжуқийларга қарши қўзғолондан унумли фойдаланди. Қал’а илгари ҳеч қачон ҳарбий йўл билан қўлга киритилмаган Шунинг учун Ҳасан пухта режа тузган. Айни пайтда у қал’а атрофида аҳоли пунктларини эгаллаш учун ўзининг ишончли тарафдорларини Аламут водийсига жўнатди. Тарафдорлари қал’ани эгаллаб олган Ҳасан Саббоҳ учун қал’а эгаси Маҳдийдан тортиб олиш қийинчилик туғдирмаган.[4] Бу қал’а 865-йилда ҳукмдор Судан ибн Марзубан томонидан қурилган. Подшо ов қилиб юриб шу тоғ тепасидан учиб ўтган бургутга кўзи тушади ва бу тоғнинг чўққисида бир қал’а қурдириш керак деган фикрга келади ва Аламут қасрини қурдиради. Аламут сўзининг маъноси: „бургут макони“.

Шахсий ҳаёти

Ҳасан зоҳид ва қаттиқ диний ҳаёт тарзи билан машҳур. Хабарларга кўра, у Аламут қал’асидаги турар жойидан фақат икки марта томга кўтарилган.Ҳасан Саббоҳнинг бир хотини, икки қизи ва икки ўғли бўлса керак. Ширгирнинг Аламутга юриши пайтида Ҳасаннинг хотини ва қизлари хавфсиз жой сифатида Гердкуҳга юборилган ҳамда улар ҳеч қачон Ҳасаннинг ёнига қайтмаганлар.

Аламут қасри

Фаолияти

Бутун шарқни кезиб исмоилия ғояларини ёйган Ҳасан Саббоҳ террор йўли билан рақибларини сирли тарзда йўқ қилишни ўйлаб топган. У гиёҳванд модда истемол қилиб сархуш бўлган одамни „сен жаннатдасан агар мангу яшашни хоҳласанг шу одамни ўлдирасан“ дея қотилликка ўргатган.[5] Бу қотиллар асасинлар дейилади (асосин „ҳашшош“ -гиёҳванд сўзидан). Бу ташкилот ўрта асрларнинг энг хавфли ёлланма қотилларини тайёрлаб берганлиги билан тарихда қолган. Улар жуда кучли махсус жисмоний ва руҳий тайёргарликка эга бўлиб, ўлимдан асло чўчимас ва доимо кашиш моддасини истеъмол қилиб туришган. Уларнинг асосий ишлари ёлланма қотиллик, жиноятчиларни излаб топпиш, жосуслик кабилар бўлган. Эътиборли томони улар шарпалар сингари асло ўзларидан из қолдирмаган. Шунинг учун ҳам уларнинг мижозлари кўп бўлган. Саббоҳ издошлари ҳатто Жалолиддин ва унинг бобоси Такашга ҳам суиқасд қилишга урингандилар. Уларнинг заҳарли ханжаридан йирик давлат раҳбарлари, саркарда ва вазирлар, хусусан энг буюк салжуқийлар вазири Низомулмулк ҳам ҳалок бўлган. Асасинлар довруғи ҳатто Европагача ҳам етиб, қироллар тугул ҳатто Рим папалари ҳам душманлари асасинларни ишга солишдан чўчиб туришган. Асасинлар ташкилоти 200 йилга яқин фаолият кўрсатган. 1256-йилда мо’г’уллар ҳукмдори Хлокухонеронни эгаллагач, ташкилотнинг асосий қароргоҳи Аламут ҳам вайрон этилади ва асасинлар ҳам тарих майдонидан ўчиб кетади.[6] Бугунги террористлар ҳам айнан Саббоҳдан куч олишади. Асасинлар ҳақида ҳатто америкалик киноижодкорлар томонидан филмлар ҳам суратга олинган бўлиб, 2010-йилда ишланган „Форс шаҳзодаси“ ва 2016-йилда экранларга чиққан „Асасинлар сири“ филмлари мавжуд.[7]

Ҳасан Саббоҳ-Тоғ оқсоқоли

Ҳаволалар

Манбалар