Ҳасанийлар (арабча: بنو حسن‎‎ ёки حسنيون) – ислом пайғамбари Муҳаммаднинг набираси, Ҳусайн ибн Алининг акаси Ҳасан ибн Алининг авлодлари. Алилар (Али ибн Абу Толибнинг авлодлари) тармоғидан ҳисобланади. Шунингдек, ашрафларнинг (шариф) икки муҳим тармоғидан биридир (ашрафларнинг иккинчи тармоғи Ҳасаннинг укаси Ҳусайннинг авлодлари Ҳусайнийлардир)[1].

Бағдод халифалигидан бўлган Ҳусайнийлардан фарқли ўлароқ, Ҳасанийлар халифаликнинг мусулмон оламига раҳбарлик қилиш ҳуқуқига қарши чиққан ва 762 ҳамда 786-йилларда қўзғолон кўтарган. Бироқ ушбу қўзғолон муваффақияцизлик билан якунланган[2]. Улар томонидан амалга оширилган иккинчи қўзғолон ҳам бостирилганидан сўнг Ҳасанийларнинг Идрисийлар бўлими Марокашнинг шимолий қисмига кўчиб кетган ва ўша ерга жойлашган[2].

Марокашда Ҳасаний атамаси, асосан, Муҳаммад ан-Нафс аз-Закийя авлодларига нисбатан уларни Идрисийлардан ажратиш мақсадида қўлланади. Марокашлик Ҳасанийлар икки сулолани – Саъдийлар ва Алавийлар сулоласини барпо этган бўлиб, улар бугунги кунда ҳам мамлакатда ҳукмронлик қилиб келмоқда[1].

Сулолалар

Ислом дунёси томонидан тан олинадиган Ҳасаний сулолалари:

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Девердун 1971.
  2. ↑ 2,0 2,1 Бретт 2001.

Адабиётлар