Ҳасби ҳол (араб. — аҳвол баёни, ҳол-аҳвол тасвири) — шоир ёки ёзувчи томонидан муайян вазиятдаги ҳол-аҳволи баёнига бағишлаб ёзилган асар. Ҳасби ҳол кўпинча маснавий шаклида ёзилиб, бирор шахсга (ҳукмдор ёки яқин кишисига) қаратилган мактуб тарзида (мас, Алишер Навоийнинг Сайй-ид Ҳасан Ардашер номига ёзган мас-навийси) ёки шоирнинг ўз аҳволидан шикояти, норозилиги баёнидан иборат бўлиши мумкин (Мужрим Обиднинг "Ҳасби ҳол"и, Шукурий маснавийлари ва бошқалар). Ҳасби ҳол ёзувчи биографиясини, у яшаган даврни ўрганиш учун қимматли манба қисобланади.