Hatice Turhan Sultan
Турхон султон (Надя) (усмонли туркча: تورخان سلطان тах. 1627-йил – 1683-йил 4-август; Турхон „аслзода бўлиб туғилган“ деган маънони англатади) Усмонли султони Иброҳимнинг Ҳасеки султони (1640—1648) ва Султон Меҳмед ИВ (1648—1687) нинг онаси. Турхон кичик ўғлининг ҳукмдорлик йиллардаги фаолияти билан машҳур бўлган. У ва унинг қайнонаси Кўсем Султон Усмонлилар тарихида расмий регентлар сифатида кўрилган ва Усмонли империяси устидан олий назоратга эга бўлган ягона икки аёл ҳисобланишган. Натижада, Турхон Аёллар Султонлиги деб аталган даврнинг таниқли шахсларидан бирига айланган.
| Турхон султон | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1627-йил ҳозирги кунда Россия ҳудуди |
| Вафоти |
4-Август 1683-йил Эдирне саройи , Истанбул, Усмонли империяси |
| Миллати | Киев Рус келиб чиқиши |
| Дини | Сунни Ислом(аввал шарқий католик) |
| Турмуш ўртоғи | Султон Иброҳим И |
| Болалари | |
Ҳаёти
Асли Киев Русидан[1][2] бўлган Турхон Ҳатиче Султон 1627-йилда туғилган[3]. У татарлар босқинларидан бирида асирга тушиб, қулдорларга сотиб юборилган[4]. У Қрим хони томонидан Топкапи саройидаги Император Ҳарамига жўнатилган[5]. Турхон Кўсем Султонга Кор Сулаймон Пошонинг совғаси сифатида саройга тақдим этилган[3]. У Султон Аҳмад И нинг қизи Атике Султон томонидан тарбияланган ва Кöсем томонидан ўғли Иброҳимга совға қилинган[6]. Истанбулда яшаган Юнус оға (1689-йилда вафот этган) исмли бир укаси ҳам бўлган[7].
Турхон 1642-йил 2-январда туғилган Шаҳзода Меҳмед (бўлажак Султон Меҳмед ИВ)[6], Фатма Султон (1642-1682), Бейхон Султон (1645-1700) ва Атике Султон (1646-1688) ни дунёга келтирган. Меҳмеднинг дунёга келиши сарой ичида ҳам, сарой ташқарисида ҳам катта шодиёналарга сабаб бўлган[6]. Гарчи у султоннинг биринчи ўғлини дунёга келтирган бўлса-да, султон унга у қадар эътибор бермайди[6]. Унинг хасеки сифатидаги кунлик нафақаси 1000 аспердан бўлган[6]. Аниқ манбалар мавжуд эмаслиги учун кўплаб баҳсларга сабаб бўлган бўлса-да, у Иброҳимнинг тўнғич қизи Гевҳерхон Султоннинг (1641/42-1694) онаси сифатида ҳам тилга олинади.
Бир пайтлар Иброҳим чўри аёлнинг гўдак ўғлини жуда яхши кўриб қолади, ҳатто бегона бўлган бу гўдакни ўз ўғли Меҳмеддан ҳам афзал кўради. Турхон бундан ниҳоятда ғазабланиб, бор аламини Иброҳимга тўкиб сочади. У эса жаҳл устида Меҳмедни Турхоннинг қўлидан олиб, ҳовузга улоқтириб юборади. Агар хизматкор уни қутқармаганида Меҳмед чўкиб ўлган бўлар эди. Унинг пешонасида шу воқеадан сўнг, доимий чандиқ қолиб кетган[3].
Волида Султон
Меҳмед ИВ ҳукмронлиги
Иброҳимнинг хатти-ҳаракатлари сабабли уни тахтдан тушириш ҳақида гап-сўзлар пайдо бўла бошлайди. 1648-йил 8-августда Иброҳим тахтдан туширилади ва бир неча кундан кейин бўғиб ўлдирилади[3]. Усмонли империясининг келажаги ёш султон Меҳмед ИВ қўлига ўтади. Меҳмеднинг тахтга чиқиши билан Валиде Султон („ҳукмрон султоннинг онаси“) лавозими Турхонга ўтиши керак эди. Бироқ Турхон ёшлиги ва тажрибасизлиги туфайли эътибордан четда қолиб кетади. Бунинг ўрнига султоннинг бувиси ва аввалги Волида Султон бўлмиш Кўсем Султон бу юқори лавозимга қайта тикланади. Кўсем Султон икки ўғилнинг Валиде (онаси) эди, шунинг учун бу аёлнинг сиёсатдаги тажрибаси кўпроқ бўлган[6].
Бироқ Турхон ўта шижоатли аёл бўлиб чиқдики, бундай юксак мавқени жангсиз қўлдан бой беришни истамайди. Волида Султон бўлиш учун курашда Турхонни бош амалдор ва садр вазири, Кўсем Султонни эса яничалар бўлинмаси қўллаб-қувватлайди. Гарчи Кўсемнинг Волида Султон лавозими ҳукумат учун энг яхши вариант бўлган бўлса-да, халқ яничарларнинг ҳукуматга ўтказадиган таъсиридан норози бўлишади[6].
Бу ҳокимият курашида Кöсем Меҳмедни тахтдан туширишни ва унинг ўрнига бошқа бир ёш неварасини ўтказишни режалаштирган. Бир тарихчининг сўзларига кўра, бу ўзгариш амбицияли келинни осонроқ бошқариладиган келин билан алмаштириш билан алақадор бўлган. Бу режа муваффақияцизликка учрайди, чунки бу ҳақда Кўсемнинг хизматкорларидан бири Мелеки Хотун Турхон султонга хабар етказади[6].
Кўсем Султон ўзининг ёш набирасига регент бўлганидан кейин уч йил ўтиб ўлдирилади[8].
Ноиба сифатидаги фаолияти
Рақибининг ўлими билан Турхон Валиде Султон унвонига эришади. Ноиба сифатида Турхон катта ҳокимиятга эга бўлади. У ўғлини муҳим йиғилишларга ўзи кузатиб қўйган ва бир неча бор парда ортида туриб бу йиғилишларда иштирок этган. У ўғли томонидан меҳр ва ҳурматга сазовор бўлган. Турхон ўзининг тажрибасизлиги туфайли ҳукуматнинг бошқа аъзолари фикрига таяниб, сиёсий масалаларда султонга маслаҳат берган. Бу унинг вазирлар билан ёзишмаларида ҳам сақланиб қолган[6].
Турхоннинг ҳукмронлиги камида иккита омил билан боғлиқ эди: Крит ороли учун венецияликлар билан уруш ва уруш олиб бориш учун катта харажатлар туфайли юзага келган молиявий инқироз. Заиф вазирлар вазиятни яхшилай олмайдилар. Бироқ, 1656-йилда Кўпрüлü Меҳмед Пошо садр вазирлиги лавозимига тайинланди. Унинг бу лавозимни қабул қилиш шартига кўра, унга ўзидан олдингиларга қараганда кўпроқ ваколат берилиши керак бўлган[6]. Шундай қилиб, Турхон ўзининг сиёсий ҳокимиятини вазир ҳокимиятига ўтказади.
1657-йилда Меҳмед Эдернеда узоқ муддат истиқомат қилган вақтида, Турхон Султон у билан бирга бўлади. Эдернедан қисқа муддатга чиқиб кетаётганда султонни назорат қилиш учун вазирлардан бири тайинланади. Ўғли узоқ сафарда бўлганида, вақти-вақти билан Истанбулга бориб турган. Турхон Султон 1672-йил 5-июн куни Эдернедан чиқиб, Каманиче йўналишида ҳаракат қилган ўғли билан Бабадағига саёҳатни амалга оширган[9].
Гулнуш Султон тўнғич ўғли Мустафони дунёга келтирганидан кейин эрининг укалари Сулаймон ИИ ва Аҳмад ИИни бўғиб ўлдиришга уринган, аммо Турхон бу уринишларига тўсқинлик қилган[9][10].
Ҳомийлик
Буюк вазирга катта ваколатлар бериш орқали Турхон сиёсий саҳнада ўз ҳокимиятини чеклаб қўяди. Бироқ, у ўз кучини бошқа меъморий лойиҳаларга йўналтиради.
1653-йилда Бешиктош туманида фаввора қурдиради[9]. Унинг биринчи қурилиш лойиҳаси 1658-йилда бошланган. Венеция қилинган таҳдидига жавобан Валиде султон Дарданелга кираверишда иккита қал’а қурдирган. Бири Европа томонида, иккинчиси Осиё томонида жойлашган қал’аларни бугунги кунда ҳам кўриш мумкин. Фатиҳ Меҳмед ва бошқа султонлар ҳам худди шу ҳудудда ўз қал’аларини барпо эттиришган[3]. Ҳар бир қалъа масжид, бошланғич мактаб, ҳаммом ва бозорлардан иборат бўлган[9].
Турхон Истанбулда Янги масжид ҳам қурдирган. Дастлабки қурилишни Турхоннинг ўтмишдошларидан бири Сафия Султон бошлаб берган. У масжид учун шаҳарнинг савдо ҳудуди, Эминону ни танлаган эди. Бу ҳудудда мусулмон бўлмаганлар истиқомат қилган. Сафия Эминöнüда янги масжид қуриб, ҳудудни исломийлаштиришни мақсад қилган[3]. Бу ерда қурилиш учун ерни маҳаллий мусулмон бўлмаган аҳолидан тортиб олиш керак эди, бу ҳаракат муаммосиз якунланмайди[3]. 1597-йилда масжиднинг биринчи тошлар қўйилган. Сафиянинг ўғли Меҳмед ИИИ вафот этгач, масжид қурилиши тўхтаб қолади, чунки у энди Валиде эмас эди. Қурилиш 57 йил давомида тўхтаб қолган, аммо 1660-йилги Буюк ёнғин туфайли ҳудуд вайрон бўлганидан кейин қурилиш ишлари қайта йўлга қўйилган[3]. Турхон Сафие Султон бошлаган ишни якунлашга қарор қилади. 1665-йилда қуриб битказилгандан кейин мажмуада нафақат масжид, балки мактаб, жамоат фавворалари, бозор ва қабристон ҳам фаолият юрита бошлайди[6]. Янги масжид аёл томонидан қурилган биринчи император масжиди сифатида танилади[6].
Турхон ёш ўғлининг ноибаси бўладиган даражада буюк ҳокимиятга эга бўлган сўнгги аёл эди[6].
Вафоти
Турхон, Волида Султон 1683-йилда вафот этган. У Янги масжиддаги ўз номи билан аталган қабрга дафн этилган[6]. У буюк волида султонларнинг охиргиси ҳисобланган[6]. Унинг ўлими Аёллар Султонлиги деб номланувчи даврнинг интиҳоси сифатида тарифланади.
Фарзандлари
Иброҳим билан бирга Турхоннинг 6 фарзанди бўлган:
- Султон Меҳмед ИВ (Тўпқопи саройи, 1642-йил 2-январ – Эдирне, Туркия, 1693-йил 6-январ), Янги масжид Турхон Султон мақбарасига дафн этилган.
- Гевҳерхон Султон (Топкапи саройи, тах. 1642 – 1694, Истанбул, Шеҳзаде масжидида дафн этилган) 1653-йилда Чавушзода Меҳмед Пошога (1681-йилда вафот этган), 1692-йил Ҳелважи Юсуф Пошога турмушга чиқди
- Шаҳзода Аҳмад (1643-1644) Ёшлигида вафот этган.
- Ойша Султон (1644-1685)
- Бейҳан Султон (Тўпқопи саройи, 1645 – 1701, Истанбул) Сулаймон подшоҳ мақбарасига дафн этилган.
- Атике Султон (Тўпқопи саройи, 1646 – 1686, Истанбул, Аясофя мақбарасига дафн этилган) 1648-йилда Сари Кенан пошога (1659-йилда қатл этилган) 1659-йилда Мостарли Исмоил Пошога турмушга чиққан (1666-йилда вафот этган).
ОАВ да
2015-йилда Туркия тарихий телесериали Муҳташам Юзйил: Кöсем картинасида Турхон ролини турк актрисаси Ҳанде Догандемир ижро этган[11].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Наталиа Яковенко: „Эссайс он Ҳисторй он Украине. Фром тҳе Эарлиэст Тимес унтил тҳе Энд оф тҳе 18тҳ Cентурй“. 1997.
- ↑ Рутҳ Барзилаи-Лумбросо (2008). Туркиш Мен, Оттоман Wомен: Популар Туркиш Ҳисторианс анд тҳе Wритинг оф Оттоман Wоменъс Ҳисторй. ПроҚуэст. ИСБН 978-0-549-48355-7.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 Тҳйс-Şэноcак 2006.
- ↑ Афёнcу. Турҳан Ҳатиcе Султан. Истанбул: Едитепе Яйıневи, 2015 — 27-бет. ИСБН 978-605-9787-24-6.
- ↑ Баэр, Марc Давид. Ҳоноред бй тҳе Глорй оф Ислам: Cонверсион анд Cонқуэст ин Оттоман Эуропе. Охфорд Университй Пресс, 2008 — 35-бет. ИСБН 978-0-19-979783-7.
- ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 6,10 6,11 6,12 6,13 6,14 Пеирcе 1993.
- ↑ Аргит, Бетüл Ипсирли. Лифе афтер тҳе Ҳарем: Фемале Палаcе Славес, Патронаге анд тҳе Империал Оттоман Cоурт. Cамбридге Университй Пресс, 29-октабр 2020-йил — 69-бет. ИСБН 978-1-108-48836-5.
- ↑ Кадıоğлу, Муҳсин. ТҲЕ ТУРКИСҲ ИНФЛУЭНCЕС ОН ТҲЕ МОСТ ФАМОУС ЭУРОПЕАН ЛАДИЭС (эн). Муҳсин Кадıоğлу, 2016-10-17.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 „ТУРҲАН СУЛТАН (ö. 1094/1683) ИВ. Меҳмед'ин аннеси вâлиде султан.“. İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2020-йил 10-май.
- ↑ Неcдет Сакаоğлу. Фамоус Оттоман wомен. Авеа, 2007 — 155-бет.
- ↑ „Ҳанде Доğандемир, Тугай Мерcан ве Мüге Боз, Муҳтеşэм Йüзйıл Кöсем кадросунда!“ (тр). ранини.тв. Қаралди: 2017-йил 5-ноябр.
Адабиётлар
- Пеирcе, Леслиэ П.. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 1993. ИСБН 978-0-195-08677-5.
- Тҳйс-Şэноcак, Луcиэнне. Оттоман Wомен Буилдерс: Тҳе Арчитеcтурал Патронаге оф Ҳадиcе Турҳан Султан. Ашгате, 2006. ИСБН 978-0-754-63310-5.
- Улуçай, Мустафа Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Анкара: Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.