Ҳатико сурати, 1934-йил

Ҳатико (японча: ハチ公 Осана, 1923-йил 10-ноябр – Шибуя, 1934-йил 8-март) – Акита зотига мансуб япон ити, ўз хўжайини профессор Ҳидесабуро Уэнони Шибуя стансиясида унинг ўлимидан тахминан 9 йил ўтганидан сўнг ҳам кутганлиги билан машҳур. У Чūкен Ҳачикō (忠犬ハチ公) „содиқ ит Ҳатико“ (ҳачи: „саккиз“; кō: қадимги Хитой герсоглари томонидан қўлланиладиган қўшимча; шунинг учун Ҳатикономини „Саккизлик Лорд“ деб таржима қилиш мумкин) номи билан аталади.

Унинг ҳикояси 1987-йилда суратга олинган япон филми Ҳатико Моногатари, шунингдек, 2009-йилги америкача версияси Ҳачи: А Дог'с Тале филмига мослаштирилган.

Ҳаёти

Ҳатико Акита префектурасидаги Одате шаҳри яқинида жойлашган фермада туғилган[1] 1924-йил бошида уни Токио университети қишлоқ хўжалиги кафедраси профессори Ҳидесабуро Уэно топиб олади. Аввалига профессор итни уйда қолдиришни истамайди, чунки Ҳатико унинг аввалги ити билан боғлиқ хотираларини ёдга солади, лекин унинг ўсмир қизи кучукчани боқиб олишни истайди. Ҳатико Акита префектурасидан Шибуя стансиясига қутида жўнатилади (багаж вагонида икки кунлик саёҳат). Профессорнинг хизматкорлари уни олишга борганларида, итни ўлган деб ўйлашади.

Бироқ улар профессорнинг уйига етиб келишганда, у кучукчага сут бераётган бўлади. Ўқитувчи уни тиззасига олади ва олд оёқлари бироз эгилиб қолганини пайқайди, шунинг учун у саккиз рақамини англатувчи канжи (японча белги) билан ўхшаш кўринишга эгалиги учун уни Ҳачи (японча „саккиз“) деб номлашга қарор қилади.

Домланинг қизи ҳомиладор бўлиб, турмушга чиққанидан кейин эрининг уйида яшаш учун отасининг уйини тарк этади. Ўқитувчи Ҳатикони қизига бериб юборишни ўйлайди, лекин ит буни истамаслиги туфайли ҳам, фикридан қайтади.

Ит ҳар куни эгаси ишга кетганда профессор билан хайрлашиш учун стансиягача ҳамроҳ бўлиб борган ва кун охирида уни кутиб олиш учун яна стансияга қайтиб келган. Ҳар иккисининг ҳаётий машғулотига айланган бу тартибни у ердан ўтган одамлар ҳам, теварак-атрофдаги корхона эгалари ҳам пайқашади.

Профессорнинг ўлими

Профессор Ҳидесабуро Уэнонинг қабри. Суратнинг ўнг томонида монолит Ҳатикони хотирлайди.

Бу тартиб 1925-йил 21-майгача, профессор Уэно Токио университетида маъруза ўқиётганда миясига қон қуйилиб, вафот этгунига қадар тўхтовсиз давом этади. Ўша куни тушдан кейин Ҳатико хўжайинининг поезди келишини кутиш учун стансияга борадии ва у ўша кечаси уйига қайтмайди. У бекат олдидаги ўша жойда умрининг якунигача қолади. Вақт ўтиши билан Ҳатико стансиядаги маҳаллий ва бегона одамларнинг эътиборини ўзига жалб қила бошлади; Стансияга тез-тез келиб турадиган кўп одамлар Ҳатико профессорнинг ўлимидан олдин у ҳар куни Уэно билан бирга келганига гувоҳ бўлишган. Айнан шу одамлар узоқ вақт давомида Ҳатикога ғамхўрлик қилишган ва овқатлантиришган.

Ҳатиконинг марҳум хўжайинига бўлган садоқати атрофидагиларни ҳаяжонга солади ва улар унга содиқ ит лақабини беришади.

1934-йил апрел ойида Шибуя стансиясида унинг шарафига бронза ҳайкал ўрнатилади ва унинг очилиш кунида Ҳатиконинг ўзи ҳам иштирок этади.

Ҳатиконинг ўлими

Ҳатиконинг Шибуя стансиясининг багаж залида ўлик ҳолда топилиши, 1935-йил 8-март. Биринчи қаторда, ўнгдан иккинчи аёл – Ҳидесабуро Уэнонинг беваси Яэко. Бу сурат эртаси куни Ямато Шимбун газетасида чоп этилган.

1935-йил 8-мартда Ҳатико ўз хўжайинини қарийб 10 йил кутганидан сўнг, Шибуя стансияси ёнида ўлик ҳолда топилади[1]. Токиодаги Аояма қабристонидаги профессор Уэно қабри ёнида унинг номи ёзилган монолит қурилган.

Ўлим содир бўлган вақтда унинг ошқозонида якитори учун ишлатиладиган тўртта таёқча (товуқ шиши) борлиги аниқланган, аммо бу таёқлар ошқозон шиллиқ қаватини шикастламаган, шунинг учун улар унинг ўлимига сабаб бўлмаган. Ҳатиконинг ўлими сабаблари 2011-йил март ойида аниқланмагунча номаълум деб ҳисобланган: ит юракдаги саратон ва филариаз (қурт инфекцияси) билан касалланган[1].

Ҳатиконинг жасади парчаланиб, Уэно тумани табиий фанлар музейида (Токио) сақланган[2]. Тўққиз йил ўтгач (1944) „Иккинчи Жаҳон уруши“ шароитида қурол ясаш учун Ҳатиконинг бронза ҳайкали эритилиши керак бўлган. Аммо 1947-йил август ойида – уруш тугаганидан икки йил ўтиб, Шибуя стансиясининг 8-чи чиқиш қисмида яна бир бронза ҳайкал ўрнатилади, у ҳанузгача сақланиб қолинган ва шаҳарнинг жуда машҳур жойлардан биридир.

Ҳар йили 8-март куни Ҳатико Шибуя вокзалининг олдидаги майдонда хотирланади[1]. Одате шаҳридаги поезд вокзалининг олдида ҳам худди шундай ҳайкал бор (ҳайкал жойлашган ҳудуд яқинида Ҳатико туғилган)[3].

Оммавий маданиятда

Кино

Ҳатиконинг ажратилган қолдиқлари Уэно туманидаги Япония миллий фан музейида намойиш этилади.
Шибуя стансияси (2018).

Ҳатико 1987-йилда режиссор Сейжиро Кояма томонидан суратга олинган „Ҳачикō Моногатари“ (ハチ公物語) филмининг бош қаҳрамони бўлган, у болалигидан то ўлимигача бўлган ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади ва хўжайини билан руҳий учрашув сифатида кўзда тутилган. Филм киностудияси Шочику Кинема Кенкю-жо учун энг сўнгги ҳит бўлди.[4]

2009-йил август ойида ушбу филмнинг америкача версияси „Ҳачи: А Дог'с Тале“ номи билан суратга олинган[5] Актёр Ричард Гере профессор ролида бўлиб, у филм давомида Ҳатиконинг ҳикояси ва унинг профессор билан муносабатлари ҳақида гапиради, воқеалар АҚШда замонавийроқ даврда содир бўлади. Филм Род-Айлендда суратга олинган, шунингдек, Жоан Аллен ва Жейсон Александр ҳам филмда рол о'йнаган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Ҳоллйwоод тҳе латест то фалл фор тале оф Ҳачико“ (инглéс). Тҳе Жапан Тимес (25 де жунио де 2009). 5 де диcиэмбре де 2012да асл нусхадан [ архивланган]. Қаралди: 2 де оcтубре де 2010.
  2. ↑ „Опенинг оф тҳе cомплетелй рефурбишед Жапан Галлерй оф Натионал Мусеум оф Натуре анд Сcиэнcе“ (2007), артícуло эн инглéс эн Тҳе Натионал Сcиэнcе Мусеум (Токио). Cонсултадо эл 13 де новиэмбре де 2007.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Висит Ҳачико’с Ҳометоwн оф Одате, Акита!“. Тҳе Гате, 12 де диcиэмбре де 2018. Қаралди: 26 де марзо де 2021.
  4. ↑ Ҳачикō Моногатари эн Интернет Мовиэ Датабасе
  5. ↑ Ҳачико: А Доғс Сторй эн Интернет Мовиэ Датабасе