Теодор Ҳавиланд томонидан иссиқ шоколад учун чинни сервизи, Лимогес, c. 1895-1905-йиллар
Антуан Боурделле томонидан 1898-йил услубида Жан Аврил бюсти

Ҳавиланд & Cо. — Франсиянинг машҳур Лимож чинни ишлаб чиқарувчи компанияси.

Тарихи

Девид Ҳевиленд асли Ню-Ёрк шаҳридан бўлган америкалик тадбиркор бўлиб, чинни олди-сотдиси билан шуғулланган. У янги бизнес имкониятларини излаш учун Франсиянинг Лимож шаҳрига келади ва 1842-йилдаёқ Лимож чинни маҳсулотларининг илк тўпламини Америка Қўшма Штатларига жўнатишга муваффақ бўлади. Таъкидлаш керак, айнан у 1873-йилда чинниларга ишлов бериш ва уларни безашнинг янги жараёнини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қила олди[1].

1890-йилда Девиднинг ўғли Теодор Хевиленд Лиможсда бошқа барча маҳаллий чинни заводларидан ажралиб турувчи жуда катта завод қуриб, ишга туширди. Ушбу заводда чинни буюмларни пишириш ва безашнинг янги технологиялари жорий этилди. Теодордан сўнг Ҳавиланд компаниясини унинг набираси Уилям Хевиленд, ундан кейинроқ эса чевараси Теодор Хевиленд ИИ бошқарган.

Ҳозирда

Бугунги кунда Ҳавиланд & Cо. Ҳевиленд оиласи назоратида. Ишлаб чиқариш қувватлари модернизация қилиниб, корхона чинни буюмлардан ташқари кумуш идишлар, биллур ва совғабоп маҳсулотларни харидорларга етказиб бермоқда. Ҳавиланд & Cо доимий равишда халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келади[2].

Чинни

Ҳавиланд чинни буюмлари „Лимож чинниси“нинг энг нуфузли маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Олдинги даврларда ишлаб чиқилган кўплаб чинни тўпламлар ҳамон мавжуд бўлиб, қимматбаҳо коллекция ҳисобланади. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир дунё бўйлаб 60 000 га яқин Ҳавиланд чинни буюмлари коллексияси мавжуд[3]. Бироқ, бу борада аниқ рақамни тахмин қилиш мушкул, чунки кўпгина маҳсулотлар ҳеч қачон каталогларга киритилмаган ва алоҳида ном олмаган, бундан ташқари, завод ҳисоб архиви тўлиқ юритилмаган.

Маҳсулотларни каталогга киритишга уринишлар бир нечта мустақил тизимларнинг пайдо бўлишига олиб келди, улар орасида Шлейгер номенклатураси ва норасмий коллексионерлар каталоглари мавжуд.

Оқ уй сервиз тўплами 1861-йил

Шлейгер номенклатураси

Ушбу рақамлаш тизими 1930-йилларнинг бошида Арлен Шлейгер томонидан ишлаб чиқилган ва 6 жилдда нашр этилган. Номенклатурага Ҳавиланд & Cо[4] томонидан ишлаб чиқарилган тахминан 4000 дона чинни тўпламлари номи киритилган.

Машҳур маҳсулотлариасарлар

Ҳавиланд кўплаб машҳур маҳсулотларни ишлаб чиқарган, шу жумладан:

Манбалар

  1. ↑ История компании Ҳавиланд
  2. ↑ Дом лиможского фарфора „Ҳавиланд & Cо“ представил новиэ коллексии, 2017-03-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-05
  3. ↑ Ҳавиланд Онлине
  4. ↑ Что такоэ Номенклатура Шлейгера?
  5. ↑ Белий дом как резиденсия Мери и Авраама Линколнов

Ҳаволалар