Havo
ҲАВО
Кимёвий таркиби

1754-йилда Жосепҳ Блаcк ҳаво оддий моддалар эмас, балки газлар қоришмасидан иборатлигини тажриба орқали исботлади.[1].
| Модда | Белгиси | Ҳажм бўйича, % | Оғирлиги бўйича, % |
|---|---|---|---|
| Азот | Н2 | 78,084 | 75,5 |
| Кислород | О2 | 20,9476 | 23,15 |
| Аргон | Ар | 0,934 | 1,292 |
| Карбонат ангидрид | CО2 | 0,03 | 0,046 |
| Неон | Не | 0,001818 | 0,0014 |
| Криптон | Кр | 0,000114 | 0,003 |
| Метан | CҲ4 | 0,0002 | 0,000084 |
| Гелий | Ҳе | 0,000524 | 0,000073 |
| Водород | Ҳ2 | 0,00005 | 0,00008 |
| Ксенон | Хе | 0,0000087 | 0,00004 |
Ҳаво — муҳим кимёвий хом ашё манбаларидан биридир. Соф қуруқ ҳавонинг мол. м. 28.966, 0° да денгиз сатҳидаги босими 1013,25 ГПа; критик температураси — 140,7°, критик босими 3,7 Мпа, ўзгармас босимдаги солиштирма иссиқлик сиғими Ср 10,045-ЙУ3ж/(кг-К) (0-100° ораликда), ўзгармас ҳажмда эсаС-8,3710-103ж/ (кгК) (0-1500° оралиқса); ёруқчик нурини синдириш кўрсаткичи 1,00029, диэлектрик сингдирувчанлиги 1,000059 (0°да). Сувда эрувчанлиги 0°да 0,036%, 25° да 0,22%. Атмосферанинг Ерга яқин қисми — тропосферада масса жиҳатдан 80% га яқин ҳаво тўпланган. Ер юзидаги соф қуруқ ҳавонинг асосий компонентлари жадвалда кўрсатилган.
Ҳавода жуда оз миқдорда сув Н20 (масса жиҳатдан 0,02—4%), сулфид ангидрид § 02, метан СН4, аммиак МН, углерод §-оксид СО, углеводородлар, хлорид кислота НС1. фторид кислота НҒ, симоб буғлари, Н§, ёд И, радон Яп, ксенон Хе, шунингдек, азот §-оксид ва кўпгина бошқа газлар бўлади. Тропосферада доимо маълум миқдорда тўзон ва баъзи тасодифий қўшимчалар учрайди. Ҳаводаги азот, кислород ва инерт газлар миқдори амалда ўзгармасдир. Тирик организмлар нафас олганда, ёқилғи ёнганда, металлар эритилганда ва бошқаларда сарфланадиган кислород миқдори яшил ўсимликлар фотосинтези туфайли тикланиб туради.
Вулканларнинг отилиши ва радиоактив элементларнинг парчаланиши — инерт газлар (аргон, гелий ва радон) манбаидир. Газларнинг энг енгили — гелий Не коинотга узлуксиз равишда тарқалиб туради. Водород ҳам гелий каби фазога тарқалади. Турли жараёнлар натижасида унинг ҳаводаги миқдори сақланиб туради. Ҳаводаги карбонат ангидрид, сув буғи ва тўзон миқдори турли шароитга қараб ўзгариши мумкин. Катта миқдордаги СО, фотосинтез жараёнларига сарф бўлади ва океан сувларига ютилади. Табиатда карбонат ангидрид ёғоч ва кўмирнинг ёниши, тирик организмларнинг нафас чиқариши, чириш ва ҳоказо натижасида ҳосил бўлади. У карбонатли тоғ жинсларининг парчаланиши, вулкан отилишидан ҳам юзага келади.
Сўнгги 100 йилда атмосфера ҳавоси таркибида СО, миқдори 10% га ортди. Унинг асосий қисми (360 млрд. т) ёқилғи ёқиш натижасида пайдо бўлди. Агар ёқилғи ёқиш суръатлари шу зайлда давом эца, яқин 50— 60 йилда атмосферадаги С02миқдори 2 баравар ортади ва об-ҳавонинг кескин ўзгаришига сабаб бўлиб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ёқилғи ёқиш — ҳавони ифлослантирувчи газлар (СО, Н0, § 02) нинг асосий манбаидир. Сулфид ангидрид ҳаво кислороди таъсирида сулфат ангидрид (§ 03) гача оксидланади. § 03 сув буғлари ва аммиак билан реаксияга киришиб, сулфат кислота Н,§ 04ва аммоний сулфат (1МН4)2§ 04ҳосил қилади. Бу бирикмалар атмосфера ёғинлари билан бирга Ер юзасига тушади. Ички ёнув двигателилан фойдаланиш ҳавони азот оксидлари, углеводородлар ва қўрғошин бирикмалари билан ниҳоятда кўп ифлослантиради. Саноат корхоналари, иссиқлик электр стансиялари, автотранспорт, ўрмондаги ёнғинлар, бўрон ва тўзонлар ҳавода қаттиқ зарралар (чанг, тутун) миқдорини шу даражада кўпайтирадики, натижада катта шаҳарлардаги Ер сиртига тушадиган қуёш радиацияси анча (20—40%) камайиб кетади. Қаттиқзарраларнинг кўп миқдорда атмосферага кўтарилиши планетада иқлим ўзгаришига олиб келади.
Ҳавонинг ифлосланиши одам, ҳайвон ва ўсимликларнинг яшаш шароитини ёмонлаштиради, алоҳида касалликларнинг кўпайиши ва баъзан ўлимга сабаб бўладиган даражага етиши мумкин. Ҳавонинг радиоактив ифлосланиши айниқса хавфли (қаранг: Радиоактив чиқиндилар). Ҳавони ифлосланишдан сақлаш мақсадида саноат газлари атмосфераға чиқаришдан аввал тозаланади (қаранг: Газларни тозалаш).
Одамнинг нормал ҳаёт фаолияти учун ҳавонинг таркиби, кислород парсиал босими катта аҳамиятга эга. Ҳаводаги кислороднинг денгиз сатҳидан юқори парсиал босими 213,32 ГПа ни ташкил этади; агар у 186.65 ГПа гача пасайса, кишида кислород етишмаслиги сезил&ди, нафас олиши чуқурлашади, қон айланиши тезлашади. эритроцит миқдори кўпаяди ва ҳоказо. Парсиал босим 146,65 ГПа гача тушганда гипоксия аломатлари юз беради. 66,66—89,93 ГПа да ҳаёт хавф остида қолади.
Суюқ ҳаво зичлиги 960 кг/м’ (— 192° температура ва нормал босимда) бўлган зангори рангли суюқчик. Унинг таркиби турғун эмас, чунки кислороднинг буғланиш температураси (—183°) азотнинг буғланиш температураси (—196°) дан юқори бўлганидан, суюқ ҳавода кислород атмосфера ҳавосига қараганда бирмунча кўп. Суюқ ҳаво таркибида тахминан 54% кислород, 44% азот ва 2% инерт газлар бўлади. Суюқ ҳаво сақланганда азот буғланади ва натижада кислороднинг нисбий миқдори янада кўпайиб қолади. Суюқ ҳавонинг фраксияли буғланишидан соф азот, кислород, аргон ва бошқа инерт газлар олишда фойдаланилади. Суюқ ҳаво пўлат баллонларда 150 атм босимда сақланади, баллон қора рангга бўялиб, устига „Сиқилган ҳаво“ деб ёзиб қўйилади.
Сунъий ҳаво (аниқроғи нафас олишга яроқли газлар аралашмаси — сунъий атмосфера) дастлаб тиббиётда кислород танқислиги касаллиги билан оғриган беморларни даволашда ишлатилган (40—60% кислороднинг оддий ҳаво билан аралашмаси ёки 95% кислорд билан 5% СО, аралашмаси). Бундай сунъий газ аралашмасидан авиацияда, кончиликқутқарув ишларида ва бошқаларда фойдаланилади. Сунъий ҳаво ғаввослик ишларида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво турли жараёнларда, чунончи ёқилғини ёндиришда, рудалардан металларни эритиб олишда (домна ва мартен печларида), кўпгина кимёвий бирикмаларни олишда кимёвий агент сифатида ишлатилади. Ҳаво кислород, азот, инерт газлар олишда муҳим саноат хом ашёсидир. Ҳавонинг физик хоссаларидан иссиқдик ва товуш ўтказмайдиган материаллар, электр изоляция қурилмаларида, эластиклик хоссасидан пневматик шиналарда фойдаланилади. Сиқилган ҳаво механик ишларни бажаришда (пневматик машиналар, пуркаш ва тўзитиш қурилмалари, перфораторлар ва ҳоказо) қўлланади.
Манбалар
- ↑ Сcиэнcе. А Ҳисторй (1543—2001)
Адабиётлар
- Ивен М., Филлипс Л., Химия атмосферм, М., 1978; Уорк К., Уорнер С, Загрязнение воздуха. Источники и контрол, пер. с англ., М., 1980.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |