Ҳавза — 1) бирон дарёга суви оқиб келадиган майдон, ҳудуд (қаранг Дарё ҳавзаси); 2) чўкинди фойдали қазилмалар қатламларининг узлуксиз ёки деярли узлуксиз тарқалган берк майдонлари, улар тоғ жинсларининг маълум формациялари билан боғлиқ бўлади (қаранг Фойдали қазилмалар ҳавзаси). Ер ости сувлари Ҳ.ларидан Сирдарё, Амударё, Тошкент артезиан Ҳ.лари мавжуд.