Gavayi
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Гонолулу | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Гонолулу Хило Каилуа | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 43-ўринда 28,311 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 42-ўринда 1,275,194 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 40-ўринда $50,322 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
50-бўлиб 21 август 1959 | ||||
| Вақт | УТC-10 (ҲСТ) (ДСЦиз) | ||||
| Қисқартма | ҲИ [15] | ||||
| Штат гули | Ҳаwаииан ҳибисcус | ||||
| Штат дарахти | Кукуи ор cандленут | ||||
Гавайи — Америка Қўшма Штатларидан бири. Пойтахти — Гонолулу шаҳри. АҚШ иттифоқига 21-август 1959–йилда кирган, ундан олдин — Кингдом оф Ҳаwаии, Ҳаwаии Территорй.
Тинч океандаги Гавайи оролларида. Майдони — 16,7 минг км2. Аҳолиси — 1172 мингдан зиёд киши (1990–йиллар ўрталари), америкаликлар, европаликлар, японлар, филиппинликлар, хитойлар ва бошқалар. Маҳаллий халқ — гавайиликлар (170 минг киши, 1992). Шаҳар аҳолиси 70%. Расмий тил — инглиз тили. Маъмурий маркази — Гонолулу шаҳри.
Табиати ҳақида Гавайи ороларига қаранг.
Қишлоқ хўжалиги— иқгисодиётининг асосини ташкил этади. 1 млн. га ерга экин экилади. Энг яхши ерлар экспорт экинлари — ананас, шакарқамиш, кофе, сизал, банан билан банд. Истеъмол учун асосан шоли экилади. Гулчилик ривожланган. Чорвачилик иккинчи даражали аҳамиятга эга. Қанд-шакар ва мева-консерва саноати корхоналари бор.
Тинч океандан ўтган ҳаво ва денгиз йўлларининг муҳим тугуни. АҚСҲ ва Канадани Шарқий Осиё мамлакатлари, Филиппин, Австралия ва Янги Зеландия билан боғлайди. Ички юк ташишда денгиз ва автомобил транспорта аҳамияти катта. Йирик денгиз порти — Гонолулу. Туризм ривожланган. Гавайини 1778-йилда Ж. Кук кашф қилган. Испания-Америка уруши даври (1898-йил)да АҚСҲ тасарруфига ўтган. 1908-йилдан АҚШнинг Тинч океандаги ҳарбий денгиз базаси, 1959–йилдан АҚШнинг 50-штати.
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
| АҚШ географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |