Ҳайбар — Мадинадан шимолда жойлашган воҳа бўлиб, мил. ав. ВИ асрдаёқ мавжуд бўлган. Мил. ВИИ асрда Ҳайбар ҳосилдор, серсув, хурмозор ва далалари бўлган бир неча водийларда жойлашган. Аҳолиси яҳудий деҳқонлар ва яҳудийликни қабул қилган араблардан ташкил топган эди[1]. Муҳаммад (сав) тахм. 1,5 минг кишилик қўшин билан ўзларига душман бўлган Ҳ. аҳолиси устига юрганлар. Бир ярим ойлик қамал ва Ҳ.нинг ғатафон қабиласидан бўлган иттифоқчилари кетиши билан воҳа забт этилган. Таслим бўлиш ҳақида Ҳ. аҳолиси билан тузилган битимда Ҳ. ҳарбий ўлжа (ғанима) деб қаралган, чунки у куч билан эгалланган эди (анватан). Воҳанинг 1/5 қисм ери Муҳаммад (сав) фойдаларига (ҳарбий юриш раҳбари сифатида) ва у зотнинг оилалари фойдасига ўтган. Ернинг қолган қисми жангчилар ўртасида тақсимланган; маҳаллий аҳоли деҳқончилик қилиб, олинган ҳосилнинг ярмини мусулмонларга бериши лозим бўлган. Муҳаммад (сав) вафотларидан сўнг қизлари Фотима Ҳ.дан олинган ҳосилнинг Расулуллоҳ (сав)га тегашли улушига меросхўр сифатида да’вогарлик қилган. Халифа Абу Бакр (ра) бу талабни рад этган, бунга сабаб қилиб Муҳаммад (сав)нинг "Менинг меросхўрларим йўқ ва мендан кейин қолган барча нарсалар закот каби хайрли мақсадларга мўлжалланган жамоанинг мулкидир (садақа)" деган ҳадисларини келтирган. Умар (ра) воҳа ерларини қайта тақсим этиб, Ҳ.ни эгаллаган жангчилар ва уларнинг меросхўрларига хусусий мулк қилиб берган.

Ҳайбар

арабча: خيبر‎‎
воҳа
25°41′55″Н 39°17′33″Э / 25.69861°Н 39.29250°Э / 25.69861; 39.29250
Мамлакат Саудия Арабистони
{{{минтақа_тури}}} Мадина
Асос солинган мил. ав. ВИ аср
Аҳолиси
 (2010)
48 592
Миллий таркиб араблар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+3
Haybar xaritada
Haybar
Ҳайбар

Иқлими

Ҳайбар иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Ўртача максимал, °C 21,6 24,6 27,8 32,6 36,2 38,9 39,3 39,3 38,3 34,2 27,6 22,8
Ўртача минимал, °C 9,1 7,6 12,2 16,0 20,7 24,0 24,7 24,8 22,6 18,4 13,0 9,0
Ёғингарчилик меъёри, мм 9 3 14 12 5 0 0 1 0 4 17 8 73

Манбалар

  1. ↑ Зуҳриддин Ҳусниддинов. Не’матулла Иброҳимов: „ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ“ (ўзбекча). Тошкент: «О’збекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти (2004).[сайт ишламайди]