Haybatsoqi
Ҳайбацоқи (1846 - ҳозирги Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти — 1906) — соқи. Ҳ. кўплаб достон, тер-ма, қўшиқларни ёддан билган, дўмбирани турли усулларда черта билган ва жарангли овоз соҳиби бўлган. Ҳ. машҳур Қундузсоқининг шогирди сифатида анъанавий лақай соқичилик мактабига хос бўлган "Гўрўғли" туркумидаги достонлардан "Гўрўғлининг туғилиши", "Гўрўғлининг Гур-жистонга бориб, Авазхонни олиб келиши", "Аҳмаднинг Гўрўғлига даъ-воси", "Гўрўғлининг қошига икки элчининг келиши", "Кўктемир сав-догарнинг Авазхонга дори бериши", "Гўрўғлининг Райҳонараб билан уру-ши", "Гўрўғлининг Санам ва Гавҳар номли қизлари", "Авазхон ва қоракўз", "Авазнинг Гирдоб кўлига сафари", "Гулойимпари", "Нурали" каби достонлар ва халқ қўшиқларини ижро этиб, ўзига хос мактаб яратган. Ҳ.нинг ўғли Тўласоқи (1886—1968) ҳам йирик гўрўғлихон сифатида мин-тақада шуҳрат қозонган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |