Hayda Gvay
Ҳайда Гвай (ҳайдача: Х̱аайда гwаай), (аввалги номи Қиролича шарлотта ороллари, инглизча: Қуээн Чарлотте Исландс) — Тинч океандаги архипелаг, Шимолий Америка (Канада, Британия Колумбияс) қирғоқлари яқинида. Майдони 10,3 минг км2. Йирик ороллари: Греям ва Морсби. Ғарбий қирғоқлари тоғли, форд кўп, энг баланд жойи 1250 м. Шим.-шарқи кенг пасттекислик. Иқлими мўътадил, сернам. Игна баргли ўрмонлар билан қопланган. Тошкўмир конлари бор. Ёғоч тайёрланади, балиқ овланади. Оролларга илк бор 1774-йилда Х.Перес бошчилигидаги испан экспедицияси борган ва харитага туширган, Ж.Ванкувер томонидан инглиз қироличаси номи билан аталган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |