Википедияда исми Ҳайдар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳайдар Али (1722-1782-йил, 12-июл) -Ҳиндистондаги Майсур давлатининг ҳукмдори (1761-йилдан); инглиз босқинчиларига қарши ҳаракат ташкилотчиси. Дастлаб ҳарбий отряд бошлиғи бўлган. Мулкдорлар ўртасидаги ўзаро урушлар (1758—60 йиллар)дан фойдаланиб ҳокимиятни эгаллаган. Рожа номигагина ҳукумат бошлиғи ҳисобланган. Солиқларни кўпайтириш ҳисобига армияни қайтадан ев-ропача тузган, жогир тизимини бекор қилган, аскарларга маош белги-лаган ҳамда артиллерияни кучайтирган. 1761—64 йилларда Майсур ҳудудини қўшни давлатлар ҳисобига кенгайтирган.

1-инглиз-майсур уруши даври (176769)да инглизлар билан сулҳ тузган. Маратҳалар ва Ҳайдаробод султонлигининг ҳужумларини муваффақият билан қайтарган. 1780-йилда улар билан Ҳин-дистонда инглизлар ҳукмронлигига қарши курашиш мақсадида иттифоқ тузган. 2майсур-инглиз уруши даври (1780—84)да Ҳ.А. дастлаб бутун Карнатикни инглизлардан тозалаган, аммо иттифоқчиларининг хиёнати туфайли енгилган.