Haydarobod
Бу мақола викилаштирилиши керак. |

Ҳайдаробод – Покистоннинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 1,16 млн. киши (1998). Транспорт йўллари чорраҳаси. Ҳинд дарёси бўйидаги порт. Мамлакатнинг муҳим савдо-саноат марказларидан. Ип газлама, тикувчилик, семент, кўн-поябзал, кимё, ойна-шиша, озиқ-овқат, тамаки саноати корхоналари мавжуд. машинасозлик ва металлсозлик корхоналари ишлаб турибди. Қишлоқ хўжалиги ва электро-техника буюмлари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган: қўлда гилам, матолар тўқилади. Қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрланади. Синдҳ университети бор.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |