Википедияда исми Ҳайит бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳайит Амин — (1863—1922) — Бухоро вилоятида фаолият кўрсатган йирик қўрбоши. Шофиркон қўрбошиларининг йўлбошчиси. Ҳайит Амин қўрбоши Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси[1].

Ҳайит Амин
Ҳайит Амин
Бухоро вилоятида фаолият кўрсатган йирик қўрбоши
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1863-йил
Шофиркон тумани Саврак қишлоғи
Вафоти 1922-йил

Таржимайи ҳоли

Ҳайит Амин 1863-йилда Шофиркон тумани Саврак қишлоғида таваллуд топган. Унинг отаси вафот этгач, ўгай отаси Қулжон оқсоқол қўлида тарбияланган. Кейинчалик унинг ўрнига Саврак қишлоғи оқсоқоли (амини) бўлган.

Қўрбошилик фаолияти

У фаолияти давомида Ҳайит Амин сифатида танилган. Садриддин Айний у тўғрисида шундай тилга олган. Бухоро қизил армия томонидан босиб олингач, улар 1920-йил сентябрда миллий озодлик курашида Ҳайит Амин фаол қатнашади. Унинг энг яқин сафдошларидан бири Ўрмон Полвон, Бозор Амин, Нор Қоравулбеги, Шодибек ва бир қатор шофирконлик қўрбошилар бўлган. 1920—1922-йиллар давомида улар Шофирконда йўл қўйишмайди. Кейинчалик Ҳайит Амин оила аъзолари (хотинлари, келинлари ва ёш болалари)ни гаровга олишади. Бироқ Ҳайит Амин ватани учун курашиб, душманга қарши мардонавор жанг қилган. Бу даврда Ҳайит Амин Бухоро қўрбошиларининг етакчиси Мулла Абдулқаҳҳорнинг Шофиркондаги асосий ўринбосарларидан бўлган. 1922-йил 11-сентябрда қизил армия Тикай қудуқ қишлоғида Ҳайит Аминнинг 150 кишилик дастасига Гаазе бошчилигида ҳужум қилади. Бу жангда истиқлолчилар катта талофат кўришган. 1922-йил кузида сотқин Қозоқ Нодир қўли билан ҳазорнур зиёратгоҳига Ҳайит Аминни ўдиришади ва 6 та йигитни қўлга олишади. Бу пайтда Ҳайит Амин 59 ёшида вафот этади. Ҳайит Амин ўлимидан сўнг, қизил армиянинг 61-отлиқлар полки Саврак қишлоғида жойлаштирилган[2].

Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари “Ўзбекистон тарихи” журнали. — 2022.
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.