Ҳайкал — арабча сўз бўлиб, „Улуғ шакл“ деган маънони англатади.

  • тасвирий санъат асари; ҳайкал-тарошлик тош, ёғоч, суякни йўниб, ўйиб, металл (асосан, бронза, зангламайдиган пўлат), бетон, гипсни қолипга қуйиб, қотириб, сопол, чинни ҳайкалчалар тайёрлашда лойга шакл бериб, кейин қиздириб ишланади. Монументал (очиқ ҳавода), даст-гоҳли (бино ичида), безак (меъморлик, боғ-паркда), жуда кичик ҳажмда ишланадиган (уй ичида безак вазифасини ўтовчи) хиллари бор;
  • заргарлик буюми; қорақалпоқ аёлларининг мураккаб кўкрак тақинчоғи. Ҳайкал деб ҳам аталади. Зебигардоннинт энг қадимги ва аниқ номи. Ҳайкал асосий турунж ва бўйинга осиладиган занжирли қисмлардан иборат: юзаси босма нақшлар билан безатилган турунж қисми ҳажмдор бўлиб, йирик маржонли кўзлар қадалган япалоқ найча ва унинг устки ва остки томонига кунгурадор („она — маъбуда“ тасвирини ифода-ловчи) шакллар ишланган қисмлардан иборат; қуйи қисми япроқча, ду-малоқ қуббачалар, зиғираклар осилган занжирли шокилалар билан ҳошияланади. Қадимдан ҳосилдорлик ҳомийси (тумор) сифатида қадрланган. Ҳайкални раққосалар миллий кийимнинг таркибий қисми сифатида тақадилар.

Яна қаранг

Манбалар