Ҳе Янг (1983-йил 23-февралда Тианжинда туғилган) — Хитой терма жамоасининг собиқ футболчиси.

Ҳе Янг
何杨
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳе Янг
Таваллуд санаси 1983-йил 23-феврал (1983-02-23) (43 ёш)
Таваллуд жойи Тианжин, Хитой
Бўйи 1.86 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002—2014 Тианжин Теда 99 (3)
2015—2016 Қингдао Жоноон 48 (0)
2017 Зҳежианг Йитенг 23 (1)
2018—2020 Ченгду Беттер Cитй 35 (0)
Миллий терма жамоа‡
2009—2010 Хитой 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(31-декабр 2020-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (1-март 2013-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Ҳе Янг 2002-йилги лига мавсумида „Тианжин Теда“ ёшлар жамоасини тугатган бўлса-да, у 2003-йилги лига мавсумигача ўн учта лига ўйинида қатнашиб, асосий жамоага кириш учун кураш олиб борган[1]. Кўпинча ўз фаолияти давомида заҳирадан майдонга тушган, шу сабабдан ўзини кўрсата олмаган, шунга қарамай, у 2008-йилги лигада катталар жамоасидан бутунлай четлаштирилганида ҳам „Тианжин“да қолган. 2009-йилги лига мавсуми бошланганда марказий ҳимоячи Ван Сяо жароҳат олган ва мураббий Зуо Шушенг дарҳол Ҳе Янгни унинг ўрнига жамоага қайтарган ва жамоада ўзини кўрсатиш учун яна бир имконият берилган[2]. Ҳе Янг берилган имкониятдан унумли фойдаланиб жамоанинг ажралмас аъзоси сифатида ўзини кўрсатган. У дебют голини 2009-йил 16-майда „ Шанҳаи Шенҳуа“га қарши ўйинда киритган[3]. Ари Ҳаан янги мураббий сифатида жамоага келганида, Ҳе Янг жамоанинг ажралмас қисми бўлиб қолган ва Тианжинга 2010-йилги Хитой Суперлигаси мавсумида иккинчи ўринни эгаллашига ёрдам берган.

2015-йилнинг 11-февралида у Хитойнинг биринчи лигаси вакили Қингдао Жонунга ўтган[4]. Икки мавсумдан сўнг у 2017-йил 14-январда Зҳежианг Йитенг вакилига айланган[5]. Бунинг ортидан 2018-йилги Хитой Чемпионлар Лигаси мавсумида тўртинчи дивизион вакили Ченгду Беттер Cитй клубига ўтган ва у клубнинг кетма-кет юқори дивизионларга кўтарилишида ажралмас рол ўйнаган[6]. 2020-йилги Хитой 1-лигаси мавсуми охирида унинг Ченгду билан шартномаси тугаган[7]. 2021-йил 24-февралда у профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган[8].

Халқаро фаолияти

Ҳе Янг терма жамоасидаги дебютини 2009-йилнинг 1-июнида Эронга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган ва ўнг қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушган[9]. Кейин у 2010-йилги Шарқий Осиё футбол чемпионатида ғолиб чиққан жамоа таркибга киритилган, аммо бирорта ўйинда майдонга тушмаган.

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Тианжин Теда 2002 Хитой Жиа-А Лигаси 0 0 0 0 - - - 0 0
2003 13 0 1 0 - - - 14 0
2004 Хитой Супер Лигаси 5 0 1 0 0 - - 6 0
2005 3 0 0 0 0 - - 3 0
2006 9 0 0 0 - - - 9 0
2007 0 0 - - - - 0 0
2008 0 0 - - - - 0 0
2009 24 3 - - 4 0 - 28 3
2010 19 0 - - - - 19 0
2011 7 0 0 0 - 3 0 - 10 0
2012 16 0 0 0 - 3 0 1 0 20 0
2013 3 0 1 0 - - - 4 0
2014 0 0 0 0 - - - 0 0
Жами 99 3 3 0 0 0 10 0 1 0 113 3
Қингдао Жоноон 2015 Хитой Биринчи Лигаси 25 0 1 0 - - - 26 0
2016 23 0 0 0 - - - 23 0
Жами 48 0 1 0 0 0 0 0 0 0 49 0
Зҳежианг Йитенг 2017 Хитой Биринчи Лигаси 23 1 1 0 - - - 24 1
Ченгду Беттер Cитй 2018 Хитой Чемпионлар Лигаси 8 0 - - - - 8 0
2019 Хитой Иккинчи Лигаси 23 0 2 0 - - - 25 0
2020 Хитой Биринчи Лигаси 4 0 0 0 - - - 4 0
Жами 35 0 2 0 0 0 0 0 0 0 37 0
Карерада жами 205 4 7 0 0 0 10 0 1 0 223 4

Ютуқлар

Клуб

Тианжин Теда ФC

  • Хитой ФА кубоги : 2011[10]

Мамлакат

  • Шарқий Осиё футбол чемпионати : 2010-йил

Манбалар

  1. ↑ „何杨“ (хитойча). содасоccер.cом. 12-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-май 2020-йил.
  2. ↑ „何杨“. дата.спорц.163.cом. 2012-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июл 2012-йил.
  3. ↑ „1–1 – 比赛结果-中超数据库-搜狐“. cслдата.спорц.соҳу.cом (16-май 2009-йил). Қаралди: 25-июл 2012-йил.
  4. ↑ „中能宣布连签两将:恒大小将+泰达前国脚“. спорц.сина.cом (2015-йил 11-феврал). Қаралди: 12-феврал 2014-йил.
  5. ↑ „毅腾官宣前泰达国脚 曾获中超亚军+足协杯冠军“. спорц.сина.cом (14-январ 2017-йил). Қаралди: 14-январ 2017-йил.
  6. ↑ Чина 2019 > Чина Леагуэ Тwо ат рсссф.cом 2020-10-15 Ретриэвед 2021-05-20
  7. ↑ 离队公告丨感谢曹添堡、何杨,成都是你们永远的家 ат донгқиуди.нет 2021-01-16 Ретриэвед 2021-05-20
  8. ↑ 前国脚何杨退役:因为热爱所以执着 无悔足球青春 ат спорц.сина.cом.cн 2021-02-24 Ретриэвед 2021-05-20
  9. ↑ „郜林补射绝杀高家军迎来首胜 中国队1–0胜伊朗“. теамчина.спорц.соҳу.cом (1-июн 2009-йил). 19-январ 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-июл 2012-йил.
  10. ↑ „足协杯-王新欣于大宝联手逆转 天津2-1胜山东夺冠“ (хитойча). Спорц.сина.cом.cн (19-ноябр 2011-йил). Қаралди: 20-август 2019-йил.